Жамият

Туман туфайли Ўзбекистон аэропортларида қатор рейслар кечиктирилди

© Sputnik / Антон ДенисовСамолет совершает посадку в тумане, архивное фото
Самолет совершает посадку в тумане, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Қуюқ туман туфайли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан учган рейси Нукусдаги захира аэродромига юборилган.
ТОШКЕНТ, 7 дек – Sputnik. Ўзбекистон аэропортларида туман туфайли бир қатор халқаро ва ички рейслар парвози кечиктирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуюқ туман туфайли “Аэрофлот” авиакомпаниясининг Москва шаҳридан SU-1976 рейсини амалга ошираётган самолёт 131 йўловчиси билан соат 06:40 да Урганчга қўна олмаган ва Нукусдаги захира аэродромига юборилган.
Бошқа бир рейс — “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY053 қатнови Тошкент аэропортида Урганчга парвозини кутмоқда. Жадвалга кўра, борт соат 08:20 да Урганчга қўниши керак эди. Кейинчалик самолёт HY279 рейси билан Истанбулга учади. Бироқ Урганч аэропортида ҳамон туман сақланиб турибди.
Кўриш имконияти 200 метрдан 400 метргача яхшиланган. Учиш учун мақбул кўриш имконияти камида 800 метрни ташкил қилади.
Туман Тошкентдан Андижонга бажариладиган HY091 қатновнинг ҳам кечиктирилишига сабаб бўлган. Самолёт 08:30 да парвоз қилиши керак эди, бироқ қабул қилувчи аэропортдаги туман туфайли у ҳамон Тошкентда об-ҳаво яхшиланишини кутмоқда. Дастлабки жўнаш вақти соат 12:00 га белгиланган.
Аввалроқ Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудларида туман тушиши мумкинлиги ҳақида маълумот берган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала