Жамият

Юлдуз Усмонова шахсий клиникаси ҳақида айтиб берди - видео

© Instagram / yulduzibragimovnausmonovaЮлдуз Усманова
Юлдуз Усманова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Шахсий клиниканинг очилиши ҳақидаги миш-мишлар июль ойида пайдо бўлган эди. Айтишларича, Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи билан бизнес бошлаган.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбек эстрадасининг примадоннаси яқинда Тошкентда ўз клиникасини очди.
Хонанда ўзининг бундай қарорига илк бор изоҳ берди. Юлдуз Усмонованинг айтишича, у халқ учун фойдали иш қилмоқчи.
“24 соат ишлайдиган клиниканинг бўлиши яхшику. Кимнидир тиши оғриб қолиши, боласининг иситмаси чиқиб қолиши мумкин. Бу клиника эса кеча-кундуз ишлайди", - деди Юлдуз Усмонова.
"Яқин вақтларда клиника дорихонаси ҳам очилади", дея қўшимча қилди хонанда.
Клиниканинг очилиши ҳақидаги миш-мишлар июль ойида пайдо бўлган эди. Айтишларича, хонанда турмуш ўртоғи билан янги бизнес бошлаган.
Шифохона Mymed clinic деб номланган. Аввал клиниканинг Instagram даги расмий саҳифасида хонанданинг бинодаги таъмирлаш ишларини баҳолаётган видеоси эълон қилинган эди.
Кейинчалик хонанданинг ўзи тиббий муассаса очилиши ҳақида ёзган ахборот нашрининг хабарини сторисида эълон қилиб тасдиқлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала