Деновдаги портлашга нима сабаб бўлган – видео

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишТушение пожара
Тушение пожара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Портлашнинг тахмин қилинаётган сабабини айтди.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Ўлмас Музаффаров Деновдаги портлашнинг сабабини маълум қилди.

“Портлашнинг тахмин қилинаётган сабаби бу — савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши. Хавотирга ўрин йўқ. Ҳозирги вақтдаги асосий тахминга кўра, савдо мажмуаси ичидаги газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидалари бузилиш оқибатида газ-ҳаво аралашмаси ҳосил бўлганлиги ва портлаш аралашманинг чақнаши оқибатида юз берган”, — дейди Ўлмас Музаффаров.

Унинг қўшимча қилишича, савдо мажмуаси атрофидаги бир нечта аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари биноларига, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларига зиён етган.
Ҳозирда бахтсиз ҳодисанинг оқибатларини бартараф этиш борасида ФВВ, ИИО, Миллий гвардия ва тегишли идора ва ташкилотларнинг ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ишларни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Деновдаги икки қаватли савдо мажмуасидаги портлаш оқибатида тўққиз киши жароҳат олган ва вайроналар остидан икки кишининг жасади топилган.
Янгиликлар лентаси
0