Дунёда

Омикрон штаммининг илк сурати чоп қилинди – фото

© REUTERS / Dado Ruvic / IllustrationШприцы на фоне надписи Omicron SARS-CoV-2
Шприцы на фоне надписи Omicron SARS-CoV-2 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Гонконг университети олимлари коронавируснинг омикрон штаммининг суратини кўрсатишди.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Гонконг университети олимлари электрон микроскоп ёрдамида коронавируснинг омикрон штаммининг суратини олишга муваффақ бўлишди.
Тадқиқотчилар, жумладан, патология ва вирусология соҳасидаги мутахассислар, коронавируснинг омикрон штамми билан касалланган маймун буйраги ҳужайрасини (Vero E6) микрофотография қилишга эришишган.
Олимларнинг тушунтиришларича, кичикрайтирилган тарздаги суратда майда қора вирус заррачаларига эга зарарланган ҳужайраларни кўриш мумкин. Сурат катталаштирилганда вируснинг тож шаклидаги зарраларини кўриш мумкин.
Весенний призыв на военную службу в городах России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.12.2021
Дунёда
Вирусолог "омикрон"ни табиий вакцина деб атади
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги B.1.1.529 штамми дастлаб 11 ноябрь куни илк бор Ботсванада кейин ЖАРда аниқланган эди. Қисқа вақт ичида "омикрон" ЖАРда коронавируснинг "дельта" ва бошқа штаммларини сиқиб чиқарди.
Мутахассислар фикрига кўра, ушбу штамм s-оқсилида жуда кўп мутацияларга учраши оқибатида бугунги кунда мавжуд вакцина ва касалланишдан кейинги иммунитетга "чап бериш" хусусиятига эга.
Шу билан бирга, омикрон-штамм билан касалланганлар орасида шу кунга қадар бирор кишида касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
ЖССТ маълумотларига кўра, омикрон 60 тага яқин мамлакатда аниқланган. Африкада бу штамм сабаб касалланиш суръати ўса бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала