Жамият

Президент Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни афв этди

© Pixabay / PublicDomainPicturesТюрьма, иллюстративное фото
Тюрьма, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкумни муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтганлар афв этилган.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 108 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 8 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 63 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 9 нафарини аёл ҳамда 25 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Президентнинг Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида келтирилишича, бу йил 4 мингдан ортиқ шахс суд залидан озод қилиниб, 8 мингга яқин фуқарога нисбатан асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган, 859 нафар шахс оқланган. Буларнинг бари суд-тергов соҳасидаги ислоҳотларнинг энг муҳим натижасидир.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала