Тиббий ёрдам: имтиёзли тоифага кирувчи шахслар рўйхати янгиланади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишБольница скорой медицинской помощи в Волгограде
Больница скорой медицинской помощи в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
Давлат бюджети ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати тайёрланди.
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.
На осмотре у врача. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2021
Бугун Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини тиббий кўрикдан ўтказиш бошланади
Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тоифаларини қайта кўриб чиқилиб, уларнинг ягона рўйхатини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасига илова қилинган давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатида қуйидагилар:
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
Чин етимлар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
Ёлғиз яшовчи ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилалар аъзолари бўлан пенсияга чиққан шахслар;
Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
Байналмилалчи-жангчилар;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гинекологик касалликлари мавжуд ҳамда патологияли ҳомиладор аёллар;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликларга чалинган беморлар;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича сил касаллигига чалинган шахслар.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича онкология касалликларига чалинган шахслар.
Лойиҳа 22 декабргача муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0