ХХ асрнинг асосий геосиёсий фожиаси сарчашмаси ва мазмуни

© Sputnik / Александр МакаровОчередь в московский продуктовый магазин в 1991 году в период экономических трудностей в стране
Очередь в московский продуктовый магазин в 1991 году в период экономических трудностей в стране - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
Жорий йил декабрида СССР расман парчаланганига 30 йил тўлади – 1991 йил 8 декабрь куни Беларусь Республикаси, Россия Федерацияси (РСФСР) ва Украина раҳбарлари “Мустақил Ҳамдўстлик давлатларини ташкил этиш тўғрисидаги битим”ни имзолашди.
Россияда бот-бот ва қизғин Иттифоқни сақлаб қолиш мумкин эдими деб баҳслашишади, ва СССРни кўрган авлод батамом кетмагунга қадар, баҳслашишда давом этишади. Шу билан бирга баҳслашувчиларнинг аксарияти иқтисодий детерменизм позициясида.

Ҳақиқатдан ҳам иқтисодиёт яшашга қобил эмасмиди

Айримлар совет иқтисодиёти яшай олмайдиган эди дейишади, шу боис Иттифоқни сақлаб қолишнинг имкони йўқ эди, бошқалар эса совет иқтисодиёти жуда яшашга қобил эди деб таъкидлашади, агар Горбачёв, Ельцин, Кравчук, Шушкевич хоинлик қилмаганида, Иттифоқ сақланган бўларди (ҳар кимда ўзининг СССРни парчалаган хоинлар ва асосий хоиннинг рўйхати бор).
Биринчиларнинг Иттифоқ заволида совет иқтисодиёти яшай олмайдиган эди деган фикрига қўшиламан. Мен учун бу, 1990 йилда мамлакат қўққисдан тамакилар йўқолиб қолган пайтда, аксиома бўлди. Улар на бир кун, на бир ҳафта, ҳатто бир ой ўтиб пайдо бўлди, фақат бир ярим – икки ой ўтиб танқисликни аста-секин импорт маҳсулотлар ҳисобига бартараф этишни бошлашди. Ва у етарлича миқдорда олиб келинмасди.
Иқтисодиёти Давлат режаси билан бошқарилган улкан ва унда ўнлаб тамаки фабрикалари бўлган мамлакатда тамаки маҳсулотининг бир зумда йўқолиб қолиши нафақат чекувчиларнинг муаммосини англатарди – кўпчилик бу танқисликни бир амаллаб бошдан кечиришга муваффақ бўлишди. Маҳсулот йўқлиги фабрикалар тўхтаб қолгани, ўн минглаб кишилар, вақтинча бўлса ҳам, икки-уч ойга ишсиз қолишганини англатарди.
Яъни Давлат режаси хориждан етарли миқдорда хом ашёни сотиб олишни назарда тутмаган, ўзининг ишлаб чиқариши эса СССР талабини қондириш ҳолатида эмасди.
Бу асосий муаммони намоён қилди: совет иқтисодиёти тизим сифатида мавжуд бўлишдан тўхтади. Демак, СССРнинг иқтисодий муаммолари муваққат эмас, балки тизимли хусусиятга эга эди, тизимли муаммолар эса уларни яратган тизим доирасида бартараф этилиб бўлмасди.
Митинг на Калужской площади в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2021
Путин СССР қайта тикланиши ғоясига баҳо берди

Совет Иттифоқи яшашда давом эта оларди. Нима бўлди?

Бироқ бу умуман СССР парчаланиши кераклигини англатмайди. Ҳа, Иттифоқ иқтисодий жиҳатдан самарасиз эди. Лекин иқтисодиёт батамом ўлгандан кейин ҳам расмиятчилик жиҳатдан мавжудлигини давом эттира олган бўларди. Сомали, Афғонистон, Украина шундай расмиятчилик жиҳатдан мавжуд. Бу мамлакатлар СССР 80 йиллар охири – 90 йиллар бошида бўлган вазиятга қараганда ёмонроқ аҳволда.
Сомалида маъмурий ва сиёсий вертикаллар тўлиқ йўқ қилинган, Украинада ўзининг конституциявий вазифаларини бажармаётган ва ўзаро ҳамкорлик қилмаётган, расмиятчилик жиҳатдан бор. Давлатчилик Киевда оддий тушунишда аллақачон йўқ. Афғонистонда толиблар, ҳозирча муваффақиятсиз, 50 йил давомидаги фуқаролар уруши натижасида барбод қилинган мунтазам давлатчиликни қайта тиклашга уринишмоқда.
Иттифоқдаги иқтисодиёт барбод бўлиши ҳали бошқарув тузилмаларига ўтмаганди. Улар СССР парчалангандан кейин ҳам ўз вазифаларини бажаришда давом этишди. Боз устига уларнинг айримлари шунчалик марказлашган ва шунчалик парчаланиши қийин эдики, масалан, МДҲ Бирлашган Қуролли Кучлари маршал Шапошников қўмондонлиги остида 1993 йил сентябрига яшади.
Бироқ Иттифоқни айрим амалдорларнинг хоинлиги ҳам парчаламади. Агар давлат аппарати умуман ишлаб турган бўлса, у ҳатто давлат раҳбари томонидаги хоинлик уринишини бартараф этиш ва бостиришга қодир. Охир-оқибат Николай I ҳам мамлакатни бўлим бошлиқлари, яъни ҳар қандай мамлакатдаги турмушнинг барча соҳаларидаги бошқарув механизмларини ҳақиқатдан ушлаб турган ўрта бюрократик бўғин бошқаришини тан олганди.

Парчаланишнинг ҳақиқий сабаби

СССРдан айнан бюрократия юз ўгирди (табиийки, бюрократия синф сифатида, айрим бюрократлар ўлган давлатга содиқликни сақлашди, ва бунақалар кам эмасди).
Бюрократлар учун тизимнинг яшашга қодир эмаслигининг сигнали Конституциянинг 6-моддасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори бўлди. Натижада партия ҳукуматни топширди, советлар эса уни қўлга олишга қодир эмасликлари маълум бўлди – шунда мамлакатда сиёсий хаос кучая бошлади.
СССРнинг барбод бўлишига қатор омиллар сабаб бўлган. Уни қисқача шундай таърифлаш мумкин: ўсиб бораётган иқтисодий қийинчиликларга дуч келган ҳукмрон партия бошқарув моделини ўзгартиришга уринди.
Илгари бўлинган (партияга ҳукумат, советларга эса жавобгарлик берилганди) ҳукумат ва жавобгарликнинг бир қўлда (совет) бирлашиши бошқарув самарасини оширишга бирданига ошишига олиб келиши назарда тутилганди.
Аслида КПСС тарих кафедралари, марксизм-ленинизм университетлари ва олий партия мактаблари битирувчилари нафақат улар ислоҳот қилмоқчи бўлган совет иқтисодиёти, балки ўзлари келмоқчи бўлган бозор иқтисодиётини ўта тор ва догматик равишда тасаввур қилишарди. Улар ислоҳотларнинг аниқ мақсад ва вазифаларини шакллантиришга ҳолатида эмас эдилар. Партия томонидан қолдирилган ва советлар томонидан эгаллаб олинмаган ҳукумат ҳавода йўқ бўлиб кетаётганини кўриб ваҳимага тушиб қолишди.
Бывший президент СССР Михаил Горбачев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2020
СССР сақлаб қолинганда, бугун дунё қандай бўлар эди – Горбачёв жавоби

Ҳаммани ваҳима босди

Партия элиталари Кремль ислоҳотларининг тартибсиз ва ҳалокатга олиб келувчи барбод қилувчи хусусиятларидан шокда эдилар. Кремль минтақавий элиталардан ислоҳотларга қарши кайфиятда шубҳаланарди, кўпинча асосли равишда. Олий ва ўрта бошқарув бўғини ўртасида ишончсизлик жарлиги пайдо бўлди. Кремль маҳаллий кадрлар ротациясини ўтказишга уринди, бироқ эски, текширилган ва олдиндан билиб бўладиган ҳамкорларини нормаълум ва маъсулиятсиз популистларга алмаштириб, фақат ўз вазиятни ёмонлаштирди.
Айнан сиёсий хаос бюрократик муҳитда шу кайфиятни туғдирди: “Қўлидан келганлар қочиб қолсин!”
Кремль ҳукумати ўрта бўғин бюрократияга бўлган таянчни йўқотиб, бирданига ўзини бўшлиқда ҳис қилди ва осилиб қолди. Кўп жиҳатдан СССР презденти Михаил Горбачёв беловежск фитнасини куч билан бостиришга таваккал қилмади. Ўйлайманки, унинг қўрқоқлиги ҳам ўз ролини ўйнади, лекин у қўрқди, зеро ўзининг кучишлатарлари фитначиларни ҳибсга олиш тўғрисидаги фармонни бажаришларига, ўзини ҳибсга олимасликларига ишончи комил эмас эди.
Минтақавий элиталар марказнинг заифлигини кўриб, ўз тақдирларини ўз қўлларига олишлари зарурлиги ҳақида хулоса қилишди. Иттифоқ тарихнинг инқироз пайтида уни сақлаб қолишдан манфаатдор бўлган сиёсий куч қолмагани боис барбод бўлди.

Совет Иттифоқининг бутун ҳудуди бўйлаб ёйилган хаос

Шу боис 1991 йилнинг биринчи қарорлари мамлакат тақдирини олдиндан пайқамади. Кўпчиликка парчаланиш узул-кесил эмас деб туюлди. Иттифоқ шунчаки ўз номи ва марказий ҳукумат шаклини ўзгартиради. Аввалига Суверен давлатлар иттифоқи (СДИ) тузилиши ҳақида гапиришди. 1991 йил 8 декабрь куни СССРни тарқалиб юбориш тўғрисидаги беловеж қарорини имзолашда уч кишига (Россия, Украина, Белоруссия) Славян давлатлари иттифоқини тузишга қарор қилишди.
Эслатаман, бу пайтга келиб Болтиқбўйи, Молдавия, Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Белоруссия, Украина ўз мустақиллигини эълон қилиб бўлганди. Минск ва Киевдаги жараёнларнинг олдини сиёсий услублар билан олиш мумкин бўлса, Болтиқбўйини фақат қурол билан ушлаб туриш мумкин эди, Молдавияда бир неча йилдирки урушга айланиб келган Днестрбўйи можароси авж олганди.
Худди шунга ўхшаш тарзда Арманистон ва Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ атрофидаги можароси биринчи Қорабоғ урушига айланиб борди. Грузия ўзининг бўлажак Жанубий Осетия, абхаз ва аджар можароларига замин яратиб бўлган биринчи президенти Звиад Гамсархудиани (1992 йил 2 январь) ағдариб ташлаш остонасида эди.
Фуқаролар уруши бўсағасида Тожикистон турганди.
Шундай экан Беловеж битимини имзолаганлар, ҳойнаҳой, аввал бошда ҳақиқатдан квази-бирлашма славян давлатлари билан чекланади деб ўйлашган. Боз устига, худди ўша куни улар фикрларини ўзгартиришди ва бирлашмага компромисс ном беришди – Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, барча хоҳловчилар учун унинг эшикларини очиқ қолдириб.
Аввалига хоҳловчилар бутун Ўрта Осиё бўлди (Туркманистон вақт ўтиши билан аъзо сифати эсланадиган бўлди) ҳамда Кавказорти ва Молдавия кела бошлади, фақат Болтиқбўйи МДҲдан ташқарида қолди.
Первомайская демонстрация трудящихся на Красной площади в Москве, 1988 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2020
Путин СССР халқларининг оммавий йўқ бўлишига нима олиб келган бўлиши мумкинлигини айтди
Тузилмаларни қайта номлаш ва тузишнинг тартибсиз жараёни бошланди. Унинг вазифалари аввалига ҳатто унинг ташкил этганларга ҳам тушунарсиз эди. МДҲни тўлақонли халқаро ташкилотга айлаштириш қарори 1993 йилда қабул қилинган ва ўшадаёқ амалга оширилган. Шу билан бирга, Украина МДҲ уставини имзоламади ва ўзини МДҲ аъзоси эмас, балки иштирокчиси деб ҳисоблади.
Буларнинг бари бюрократик муҳитдаги ваҳима ва ўсиб бораётган бошқарув хаоси СССР парчаланган вақтда барҳам берилмаганидан далолат беради. Улар аксарият постсовет мамлакатларининг 1993-1994 йилларгача сиёсатини таърифлашда давом эттиришди. Бу даврда назарий жиҳатдан ҳам янги интеграция, ҳам кейинги парчаланишга имкониятлар бўлган.
Қолаверса, 1992-1993 йиллардан муаммолар ҳал этила бошланди, янги давлатлар батамом алоҳида бошқарув тузилмаларига кира бошлашди.
1992 йил майида МДҲ Коллектив хавфсизлик шартномаси билан тўлдирилган (КХШ, 1994 йил апрелида ратификация қилинган). У ҳарбий соҳадаги советдан кейинги хаосни бартараф этиш учун платформа бўлди.
90 йиллар ўртасига келиб МДҲ ўзининг асосий вазифасини бажаргани равшан бўлди. Постсовет хаоси барча соҳаларда бартараф этилди, давлатлар батамом суверен бўлишди, улар элиталари эмас миллийлашди.
90 йилларнинг иккинчи ярмидан аксарият постсовет иқтисодиётлари аввалига секинликни, сўнгра тезлашаётган қайта тикланаётган иқтисодий ўсишни кўрсатади.

Интеграциянинг янги шакллари

Бошқа ном ва юмшоқ конфедерация шаклида СССР қайта тикланиши учун имкониятлар дарчаси батамом ёпилди. Шу пайтдан бошлаб постсовет интеграцияси фақат мутлақо бошқача тамойилларда амалга оширилиши мумкин эди.
МДҲ ва КХШ шакллари энди долзарб вазифаларга жавоб бермасди. Шунинг учун МДҲ амалда унинг доирасида президентлар, бош вазирлар ва асосий вазирлар Ҳамдўстлик учун долзарб муаммоларни аввалдан муҳокама қила оладиган олиб бошқарувчилар клубига айланди.
КХШни КХШТга айлантирилди. Турли тезликдаги интеграция концепцияси эълон қилинди ва уни остида янги тузилмаларни ташкил эта бошлашди (Божхона иттифоқи, ЕОИИ, ШҲТ). Натижада МДҲ постсовет ҳудудида қандайдир русча Британия ҳамдўстлиги – юмшоқ таъсир соҳаси сифатида қабул қилина бошланди. Шу боис Россия билан муносабатлари бузилган мамлакатлар МДҲ тарк этишади ёки мақомларини пасайтиришади, муносабатлари яхшиланганда – тўлақонли аъзоликка қайтишади.
Улар учун янги ва СССРсиз номаълум, марказ раҳбариятисиз дунёда таянч нуқтасини олиш учун постсовет элиталари томонидан ташкил этилган МДҲ умуман олганда ўз вазифасини ижро этди. У самаралироқ ишлари ва кўпроқ ишларни қилган бўларди, бироқ миллий элиталар ҳамиша Россияни МДҲни постсовет ҳудудида ўз мавқеларини мустаҳкамлаш, собиқ иттифоқда ўз устунлигини таъминлаш ва ягона давлатни сиёсиё иқтисодий усуллар билан қайта тиклаш мақсадида фойдаланишда жуда кўп шубҳа қилишди. Шу боис Москванинг кўплаб ташаббуслари қабул расмиятчилик жиҳатдан қабул қилиниб, амалда эса ҳамкорлар томонидан зимдан бўйин товланади. Аввал бошда МДҲда йўғрилган ғоялар иш бермади, ҳозир ҳам улар бошқа интеграцион лойиҳалар воситасида Россия ҳамкорлари учун ўта фойдасиз шаклда илгари сурилмоқда.
Умумий заифлик ва ноаниқлик даври ўтиб кетди. Россия кучининг даври келди.
Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарига мос келмаслиги мумкин.
Янгиликлар лентаси
0