Йил бошидан буён Тошкент йўлларида ҳалок бўлган пиёдалар сони очиқланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПешеходный переход в Ташкенте
Пешеходный переход в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.12.2021
Oбуна бўлиш
Пойтахтда 11 ой мобайнида пиёдалар иштирокида 524 та йўл-транспорт ҳодиса рўй берган.
ТОШКЕНТ, 8 дек – Sputnik. Жорий йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар Тошкент шаҳрида пиёдалар иштирокида 524 та йўл-транспорт ҳодиса рўй берган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) маълумотлари дарак бермоқда.
Бу ЙТҲлар оқибатида 32 киши олган жароҳати туфайли ҳаётдан кўз юмган ва яна 487 киши турли оғирликдаги тан жароҳатини олган.
Хабарда таъкидланишича, бу каби фожиалар ҳар доим ҳам ҳайдовчилар айби билан содир бўлмайди. Баъзида пиёданинг ўзи белгиланган қоидаларни бузиб, йўлда кутилмаган омилга айланмоқда.
Пешеходный переход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.05.2021
Тошкентда “Lacetti” ҳайдовчиси уриб юборган пиёда вафот этди
Шу сабабли Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан профилактик чораларга катта эътибор қаратилмоқда.
2021 йилнинг 11 ойи давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга нисбатан жами 101 861 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0