Ҳодисалар

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди

Взятка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Бош прокуратура (БП) бошқарма бошлиғи ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди БП матбуот хизмати.
“Бош прокуратура томонидан тизимда коррупцияга қарши курашишни кескин кучайтириш, салбий ҳолатларни тезкорлик билан аниқлашга қаратилган тадбирлар доирасида, Шахсий хавфсизлик бошқармасида 71-202-08-28 рақамли ишонч телефони ташкил этилди ва Интернет ижтимоий тармоқлари орқали кенг жамоатчиликка маълум қилинди.
Натижада олинган маълумотларга асосан, Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.В. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга нисбатан Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда бериб, 27 ноябрь куни фуқаро А.К.дан 3.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 7 декабрь куни Ш.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) ҳамда Ш.Н.га Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи Ш.В. процессуал тартибда ушланди”, - дейилган баёнотда.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг $ни олганида қўлга тушди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала