Ер ва сувдан фойдаланиш солиқларини ошириш муҳокама қилинмоқда

CC0 / pixabay.com / Орошение земли
Орошение земли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Солиқ кодексига жиддий ўзгаришлар киритиш режалаштирилмоқда. Хусусан ер, сув ресурсларидан фойдаланиш солиқлари 10% га ошириш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек - Sputnik. Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Хусусан, Солиқ кодексига қуйидаги ўзгаришларни киритиш режалаштирилмоқда:
ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи ставкалари ўртача 10% га индексация қилиш (ошириш) режалаштирилмоқда. Лекин қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажми қисми ва балиқ етиштириш учун белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2021 йил даражасида (1 куб метр учун 40 сўм) сақлаб қолинади;
кўчмас мулк жойлашган ҳар бир квадрат метр учун минимал қиймат жорий этиш ва бир вақтнинг ўзида юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини пасайтириш;
полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкасини 20 дан 10 %гача пасайтирган ҳолда, ушбу ставкани унинг импортига ҳам жорий этиш;
цемент (клинкер) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи корхоналарга белгиланган 20 фоизлик фойда солиғи ставкасини 15 фоизга пасайтириш,
2022 йил 1 январдан бошлаб эса цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган 1 тонна оҳактош учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасини икки бараварга камайтириш таклиф қилинмоқда.
солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектлар ҳисобини ташкил этиш, хусусан, солиқ имтиёзлари ҳисоби бўйича ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш;
солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларидаги ўзгаришларни шахсий кабинет орқали тасдиқлаш масаласи ҳам акс этган.
Эслатиб ўтамиз, Давлат Солиқ Қўмитаси яқинда ушбу йилда Ўзбекстонда тўпланаётган солиқлар миқдори олидинги йилларга нисбатан рекорд даражада ошганини маълум қилган эди. Хусусан, Шерзод Қудбиев сўнгги ойларда Ўзбекистонда ҳар ой бир миллиард доллар миқдорида солиқ жамланаётганини маълум қилган эди.
Глава Министерства занятости и трудовых отношений Шерзод Кудбиев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Ҳар ой бир миллиард доллар солиқ йиғаяпмиз - Шерзод Қудбиев
Янгиликлар лентаси
0