Ҳар куни мол гўшти истеъмол қилинса, нима бўлади? Врач жавоби

Мясо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Врач-диетолог Рыль: мол гўшти қандли диабетга чалинганлар учун фойдали бўлган тестостерон ишлаб чиқаради.
Врач-диетолог Ирина Рыль мунтазам мол гўшти истеъмол қилишнинг организмга таъсири ҳақида сўзлаб берди.
“Мол гўшти, айниқса, бузоқ гўшти таркибида темир моддаси кўплиги бўйича етакчи маҳсулот. Шунинг учун у паст гемоглобин ҳамда камқонли эркаклар учун фойдали. Мол гўшти таркибида коллаген ишлаб чиқариш учун зарур бўлган юқори сифатли оқсиллар ва аминокислоталар мавжуд. Коллаген эса соч, тери, бўғинлар, қон томирлари саломатлиги учун зарур модда”- дея таъкидлади шифокор.
“Мол гўшти тестостерон ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади ва бу эркаклар саломатлиги ва ёшлигини сақлаш учун зарур модда, дейди шифокор. - Сифатли мол гўшти оқсили мушаклар ўстиришига ёрдам беради. Бундан ташқари, юқори миқдордаги оқсил, кам ёғли ва углеводларсиз ушбу маҳсулот вазн ташламоқчи бўлганлар учун ҳам фойдали.
"Ушбу маҳсулот қандли диабетга чалинганлар рационида бўлиши лозим. Чунки, мол гўшти Б гуруҳи витаминлари (асаб тизими ва иммунитет учун зарур) манбаи ҳисобланади. Унинг таркибида иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи таурин ва рух моддаси мавжуд", - дейди мутахассис.
Янгиликлар лентаси
0