Мигрантларнинг маоши: сўров натижалари

© Sputnik / Владимир ТрефиловРубль
Рубль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиёдан келган 4739 нафар мигрант орасида сўров ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 9 дек — Sputnik. Россия Мигрантлар Федерацияси (ФМР) Москва давлат университети кўмагида Марказий Осиёдан келган 4739 нафар мигрант орасида сўров ўтказди. Бу ҳақда ФМР президенти Вадим Коженов маълум қилди.
Тадқиқот натижаларига кўра, мигрантнинг ўртача маоши 47 100 рублни ташкил қилади.
Мигрантларнинг маоши рус тилини билишга боғлиқ. Рус тилини яхши биладиган ходимлар тахминан 49 минг рубл, рус тилини ёмон биладиганлар эса ўртача 37 минг рубл олади.
Энг юқори маош қурувчиларда - 54 минг рубл. Энг кам маоши қишлоқ хўжалиги ишчиларида - 36,8 минг рубл.
Мигрантларнинг 80 % квартираларда яшайди.
Россияда беш йилдан ортиқ яшаётган мигрантларнинг 57 % мамлакатда доимий қолишни хоҳлайди.
Деярли 5 минг кишидан 55,9% респондент россияликлардан салбий муносабат ҳис қилмаслигини айтди.
Мигрантлардан рус тилидан имтиҳон олиш ҳақида шартнома имзоланди >>
Янгиликлар лентаси
0