НАТО учувчилари Россия самолётлари билан учрашувдан кейин психологлар қабулига бормоқда

© Sputnik / Алексей ВитвицкийСамолёты F-16
Самолёты F-16 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Москванинг Альянс томонидан “тийиб турилиши” абсурд, юмшоқ қилиб айтганда, бемаъни бўлиб кўринади.
Россия радарларидан ҳеч қачон тушмайдиган кўринмас самолётлар ва Россия қирувлар билан тўқнашувлардан сўнг базасига психологик жароҳатлар билан қайтадиган НАТОнинг қўрқмас учувчилари.
Америкалик F-35 учувчилари борт тизимидаги носозликлар ва Болтиқ, Қора денгизларда алоқа узилишидан шикоят қилишмоқда. Россия чегарасидан 500 километр узоқликда радиоэлектрон урушлар “учар компьютер”лар томонидан бостирилмоқда. Тахминларга кўра, 5000 километргача бўлган масофада АҚШ ва НАТО жанговар самолетларининг электроникасини ёқиб юборишга қодир бўлган “Мурманск- BN” комплекси ишламоқда. Бундай радиоэлектрон уруш тизимлари F-35 кўп нишонли қирувчи-бомбардимончи самолетларини металл уюмларга айлантириши, учувчиларни тушкунликка тушириши мумкин ва бу шунчаки гап эмас.
Яқинда Италия Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-35 учувчисига психолог кўмаги керак бўлди. У осмонда Россиянинг Су-30СМ қиурвчиси ва унинг электрон уруш ускуналари билан тўқнаш келган эди. Италиялик офицер F-35нинг баъзи тизимлари ишдан чиққанини айтди: “Қўрқув мени шунчалик чеклаб қўйдики, у ҳатто оёғимнинг бармоқларига ҳам етиб борди. Мен тушундимки, россиядик учувчи менинг ва самолетимнинг имкониятларини синаяпти. Беихтиёр кўзларимга ёш келди”. Авиазабазага қайтгач, италиялик учувчига асабий тушкунлик ташхиси қўйилган. Офицернинг парвозлари бекор қилиниб, уйига жўнатилган. BalticAirPolicing форматидаги НАТО ҳарбий кучлари мана шундай қилиб Россияни ўз чегаралари яқинида мана шундай “тийиб турибди”.
Грузияни 2008 йил августига тайёрлаган давлатлар Украинани қуроллантирмоқда
Альянс учувчилари потенциал душманининг жанговарликдаги устунликларига ўрганмаган, шунинг учун ҳам патруль мартшрути бўйлаб учувчиларда шикоятлар ва жароҳатлар пайдо бўлган. Айтиш лозим, Р-27ЭА бошқариладиган “ҳаво-ҳаво” ракетаси 130 км гача учиш масофаси Су-30СМ қирувчи самолетининг ҳалокатли бўлмаган маневрлари ва электрон уруш тизимларидан анча хавфли.
Россиянинг Су-30СМ 4+ авлоди кўп нишонли қирувчи самолети ҳақиқий ҳаво устунлигини қўлга киритиш учун яратилган бўлиб, бортга ҳаво, сув ости, ер ости нишонларини йўқ қилиш, кечаю кундуз, оддий ва мураккаб об-ҳаво широитида душманнинг фаол ва пассив ҳаракатларида ҳам йўқ қилишга ёрдам берадиган 8 тоннагача ўқ-дориларни ортиш имкониятига эга.

Миф ва концепцияларни йўққа чиқарадиганлар

НАТОнинг шарқ томон хафли кенгайиши ва Болтиқбўйи мамлакатлари, Қора денгиз минтақасида хорижий ҳарбий инфратузилманинг ўсиши Москвани ассиметрик ҳаракат қилишга, потенциал душманни йўқ қилиш ва бостириш учун энг янги тизимларни яратишга мажбур қилмоқда. Россия Федерацияси Қуролли кучлари Ғарбнинг коллектив қўшинлари ва кучларининг зарба бериш қобилиятидан технологик жиҳатдан сезиларли даражада устун бўлган гипертовушли ракеталар ва таҳдидларни зарарсизлантириш учун ноодатий воситаларга эга бўлади.
"Красуха-4" радиоэлектрон уруш тизими 300 кмгача бўлган масофада душманнинг Ҳарбий Ҳаво кучлари ва денгиз флоти кемаларининг борт жиҳозларини “бостириш”га қодир бўлса, "Мурманск-БН" комплекси душманнинг ҳарбий техникасини минг километрларни ташкил қилган узоқ масофадан ҳам ишдан чиқариши мумкин. Бундан ташқари, "Мурманск-БН" автоматик режимда электрон разведка ўтказиш, бегона радиосигналларни аниқлаш, яъни қўмондонлик пунктлари ва душман самолетлари ўртасидаги алоқани бузишга қодир.
Бу каби воситалар Қўшма Штатлар ва НАТОнинг зарбали қуролларини зарарсизлантиришга имкон беради, чунки алоқа, GPS-навигацияси ва операцион маълумотга эга бўлмаган жанговор самолет (ёки кема) шунчаки йўқ қилиш осон бўлган нишонга айланади (агар керак бўлса). Келажакда турли интенсивликдаги ҳарбий тўқнашувларда электрон уруш воситалари муҳим роль ўйнайди. Эҳтимол, разведка ва алоқа спутниклари космосни ҳам қамраб олади.
Россиянинг НУЖга қиёсланган авиаташувчилар кушандаси
Бугунги кунда "Мурманск-БН" мобиль комплекслари Шимолий, Болтиқбўйи ва Қора денгиз флотларида хизмат кўрсатмоқда, улар Коль ярим ороли, Калининград ва Қрим каби Россия чегаларини муносиб тарзда қўриқламоқда. Фантастик радиус ҳаракатлари 5000 км (баъзи ҳолларда- 8000 кмгача) бутун Европа ва Атлантика океанининг муҳим қисми, Африканинг ярми, Араб денгизи ва Форс кўрфази, Ҳиндистондан Хитойгача бўлган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари каби улкан операцион ҳудудни назорат қилишни таъминлайди.
"Красуха-4", "Мурманск-БН" ва бошқа самолетлари Пентагон ва НАТОнинг тармоққа асосланган уруш ҳаракатларини йўқ қилмоқда. Россиянинг "узоқ масофали" электрон уруш тизимларининг дунёда ўхшашлари йўқ.
АҚШда бўлиб ўтган Миллий мудофаа форумида АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари котиби Френк Кендалл бежизга Пентагоннинг асосий тузилмаларидан бўлмиш юқори технологияли душманга қарши курашишга қодир бўлмаган ҳарбий самолётлар, вертолётлар ва ПУАларни жиддий қисқартириш, фойдаланишдан чиқариш зарурлигини таъкидламади.
Толиблар учишни ўрганмоқда: бу ким учун хавфли бўлиши мумкин
Ушбу позицияни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи Чарльз Браун ҳам қўллаб-қувватлади, у 2019 йилда Эрон ҳаво мудофааси ва 2020 йилда Сурия ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган учувчисиз стратегик разведка самолётларининг йўқотишларини эслади (бир кунда бир вақтнинг ўзида иккита). Гап 160 дан ортиқ самолётларни, шу жумладан 20 та замонавий разведкачи RQ-4 GlobalHawkBlock 30 дронларини ҳар бири 140 миллион доллардан фойдаланишдан чиқариш ҳақида кетмоқда. RQ-4 GlobalHawkBlock 30 модификацияси 2011 йилда АҚШ ҳаво кучлари томонидан қабул қилинган.
Америкалик иттифоқчиларга "кўринмас" F-35 самолётларининг кўп сотилишига қарамай, Пентагонда ушбу самолёт бугунги кунгача жиддий синовдан ўтказилмаган, АҚШда оммавий ишлаб чиқариш учун рухсат этилмаган ва реклама роликларига қараганда жуда заиф.
Пентагоннинг технологик жиҳатдан қолоқлиги энди ҳеч кимга сир эмас. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ҳам, парадоксал равишда, ҳатто Украина ва Тайван каби иссиқ нуқталарда ҳам ҳарбий-сиёсий муаммоларни фақат дипломатик йўллар билан ҳал қилишга мойиллик бермоқда. Шубҳасиз, Вашингтон юқори технологияли урушларнинг эҳтимолий ва "Қўшма Штатлар учун драматик" натижаларидан ростдан ҳам қўрқади.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram каналига аъзо бўлинг.
Янгиликлар лентаси
0