Жамият

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши ўзгартирилди

© Sputnik / Алексей Майшев / Фотобанкка ўтишСтатуя Фемиды
Статуя Фемиды  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кичик ёши 14 ёш этиб белгиланмоқда. Амалда 13 ёш эди.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортишнинг энг кам ёши 13 ёшдан 14 ёшга оширилди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди.
Қонун билан 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганлар билан моддий бойликларни ёки мулкий манфаатларни ўтказиш йўлида жинсий алоқада бўлганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, ушбу соҳадаги жиноятлар учун ҳам жазо кучайтирилди.
Жиноят кодексининг 128-моддасида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазосининг максимал муддати 5 йилдан 7 йилгача оширилди.

Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) озодликдан маҳрум қилиш жазоси 1 йилдан 2 йилгача кўпайтирилди.
Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиш ёши ўзгариши кутилмоқда
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала