Жамият

Ўзгидромет: баъзи жойларда -16 даража совуқ бўлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровСнег в Ташкенте
Снег в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.
Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10 даража пасайиши кутилмоқда.
13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари -3...-8 даража совуққача, кундуз кунлари +0..-5 даража илиққача, шимолда кечалари -7...-12 даража совуққача, баъзи жойларда -14...-16 даража совуққача, кундуз кунлари -3 даража совуқ +2 даража илиққача пасаяди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала