Жамият

Пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш тартиби белгиланди

© Sputnik / Denis Abramov / Фотобанкка ўтишСбор урожая хлопка
Сбор урожая хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабгорларни хабардор қилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари қуйидаги шаклда ташкил этилади:
қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш;
пахта хомашёсини шартнома асосида фермер хўжаликлари ва бошқа пахта етиштирувчилардан сотиб олиш;
қишлоқ хўжалиги ер участкаларини ижарага олган ҳолда пахта етиштириш ҳамда пахта етиштирувчилардан шартнома асосида сотиб олиш.
Пахта-тўқимачилик кластери бу бўйича Республика комиссияси қарорига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун талабгор ихтиёрий равишда ҳар йили 10 сентябргача ЯИДХП орқали ариза билан мурожаат қилади.
Мурожаат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Вазирлик) томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилади.
Республика комиссияси талабгорларнинг аризаларини ҳар йили 1 октябргача кўриб чиқиб, қарор қабул қилади.
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат қабул қилингач:
- 3 иш кунида Вазирлик талабгорларни хабардор қилади;
- 5 иш кунида талабгор билан 30 йил (чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда 25 йилгача бўлган) муддатга битим тузилади;
- 3 иш кунида пахта-тўқимачилик кластери тегишли туман (шаҳар) ҳокими билан ер ижараси шартномаси тузади (кластер ер участкаларини ижарага олган ҳолда ташкил этилган тақдирда).
Шунингдек, ижарага олган ҳолда ташкил этилган пахта-тўқимачилик кластери ўзига бириктирилган ерларни шахсларга 1 йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (уларни учинчи шахсга бериш ҳуқуқисиз) бериш ҳуқуқига эга.
Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ масалалар юзасидан бир йилда камида бир марта мониторинг ўтказилади.
Погрузка хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Иқтисод
Пахта йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизими такомиллаштирилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала