Путин санкцияларга жавоб беришнинг энг яхши йўлини айтди

© Sputnik / POOL / Медиабанкка ўтиш Президент РФ Владимир Путин
 Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Ғарб, Россияни чеклаб туриш сиёсатини олиб бормоқда, чунки у Россияни ўз рақобатчиси деб билади, лекин охир-оқибат у бундан воз кечишга мажбур бўлади, деб ҳисоблайди Владимир Путин.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Ғарб санкцияларига қарши Россиянинг глобал жавоби - бу ўз суверенитетини ошириш бўлади, деди Россия президенти Владимир Путин.
Сочида бўлиб ўтган Ёш олимлар конгрессида президентга Ғарб томонидан Россияга юқори технологиялар соҳасида киритилаётган чекловларга доир саволллар берилди.
"Глобал миқёсда, албатта, суверенитетни оширишимиз керак. Айтмоқчи, биз жаҳон бозорига энг йирик энергия манбаалари етказиб берувчимиз, лекин нефт қазиб олиш билан боғлиқ ускуналар йирик миқёсида импорт орқали сотиб олинмоқда", - деди Россия президенти Владимир Путин ёш олимлар билан учрашувда.
Россия президентининг сўзларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар олдинроқ ҳам импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишса бўларди, лекин улар бунг аэътибор қаратишмаган.
"Чунки вазият бундай ўзгариши (санкциялар киртилиши – Sputnik) бизнинг хаёлимизга ҳам келмаган эди", - дейди Россия етакчичи.
Владимир Путин айтишига кўра, сўнгги йиллларда Россия ҳукумати импортни ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун жиддий харажатлар қилган ва шундай йўл билан яхши натижага эришган.
"Сезиларли маблағлар сарфланди ва яхши натижаларга эришилди. Биз олдимизга қўйган деярли барча вазифаларни бажардик", - деди президент.
Сабабсиз санкциялар
Ёш олимлар билан бўлган мулоқотда Россия раҳбари аксарият ҳолларда Россияга қарши санкциялар муайян сабабларсиз киритилаётганини айтиб ўтди.
"Баъзан , АҚШдаги сиёсий кучлар Россияга қарши кайфияти бўйича гўёки ўзаро беллашаётгандек ва шундай йўл билан ўзларига ички сиёсий очколар тўплаётгандек туюлади", - деди Путин.
Россия – Ғарб рақобатчиси
Владимир Путин айтишига кўра, Ғарб, Россияни чеклаб туриш сиёсатини олиб бормоқда, чунки у Россияни ўз рақобатчиси деб билади, лекин охир-оқибат Ғарб бундай сиёсатдан воз кечишга мажбур бўлади.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, бундай вазиятда ҳеч қандай яхши нарса кўрмаяпти.
"Мен Ғарб мамлакатлари бундай айланадан қандай чиқиб кетиши мумкинлигини кўрмаяпман. Лекин охир-оқибат улар бундай қилишга мажбур бўлишади. Дунёнинг ўзига хос ривожланиб бораётгани уларни шунга мажбур қилади", - деди Путин .
Эслатиб ўтамиз Россия президенти Владимир Путин 8 декабрь куни Сочида Ёш олимлар Конгрессида нутқ сўзлаган эди. Конгрессда шунингдек Россияда Илм ва фан йилинини "Илм ва фан 10 йиллигига" айлантириш, бизнесни фанга жалб қилиш ва бошқа масалалар бўйича президентга саволлар берилди.
Янгиликлар лентаси
0