Қуролли кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди

© Минобороны УзбекистанаВоеннослужащие Узбекистана
Военнослужащие Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Эсдалик нишони президент - Қуролли Кучлар олий бош қўмондони номидан тантанали вазиятда топширилади.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Президент фармони билан "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил" эсдалик нишони таъсис этилди, дея хабар қилди Norma.uz.
Эсдалик нишони билан мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган шахслар, юқори профессионал маҳорати, ҳарбий-ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган ҳарбий хизматчилар тақдирланади.
Жумладан, республика мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича жанговар ҳаракатларда иштирок этган, захирага бўшатилган ёки истеъфога чиқарилган ҳарбийлар, шунингдек, ҳарбий ҳамда хизмат бурчини бажаришда ҳалок бўлган ёхуд ярадор бўлган ва шикастланган Қуролли Кучларнинг ҳарбий хизматчилари ҳам мукофокотга лойиқ кўрилиши мумкин.
Эсдалик нишони президент - Қуролли Кучлар олий бош қўмондони номидан қўшилма командири ва ундан юқори лавозимдаги шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга гувоҳнома берилади. Эсдалик нишони мукофотланганларга куч ишлатувчи тузилмалар вазирлик ва идоралари раҳбарларининг буйруқларига асосан топширилади.
Призеры летних Олимпийских игр в Токио получили памятные медали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2021
Токио-2020 ғолиблари эсдалик нишонлар билан тақдирланишди
Янгиликлар лентаси
0