Шавкат Мирзиёев қачон Жанубий Кореяга бориши маълум бўлди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГосударственный визит Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина в Узбекистан
Государственный визит Президента Республики Корея Мун Чжэ Ина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2021
Oбуна бўлиш
Президентнинг Жанубий Кореяга ташрифи уч кун давом этиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни ҳамкасби Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Жанубий Кореяга боради.
Корея президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон раҳбари ташрифи уч кун давом этади.
Икки мамлакат президентлари 17 декабрь куни олий даражадаги учрашувларни ўтказишади.
Мун Чжэ Ин ва Шавкат Мирзиёев икки халқ ўртасидаги "келажакка йўналтирилган ва ўзаро манфаатли" ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мирзиёев Сеулдаги саммитда иштирок этди: асосий фикрлар >>>
Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил декабрида Жанубий Кореяга расмий ташриф билан бориши ноябрда маълум бўлган эди.
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди. 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари эса Шавкат Мирзиёевнинг у ерга давлат ташрифи амалга оширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев президент этиб қайта сайлангандан кейин биринчи давлат ташрифини Россияга амалга оширган эди. Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди. Ўзбекистон ва Россия етакчилари учрашуви якунларига кўра 18 та ҳужжат имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0