Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ва Ўзбекистон: Мирзиёев муҳим вазифаларни санаб ўтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий иттифоқи кенгаши йиғилишида сўзга чиқди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасида кузатувчи-давлат мақомида ҳамкорлигининг йил якунларини сарҳисоб қилди.
Бу даврда республика узоқ муддатли муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратди. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан тизимли ва самарали иш олиб борилди, меморандум ва уч йиллик ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ЕОИИнинг бошқа органлари фаолиятида фаол иштирок этмоқда.
“Ўзбекистон миллий қонунчилигини ЕОИИ нормаларига яқинлаштириш масалаларида изчил олдинга бормоқда”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда - стандартлаш соҳаси ва ташқи савдони нотариф тартибга солиш чоралари.
Ўзбекистон “COVID-19сиз саёҳат” рақамли платформасига уланди, Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш жараёни бошланди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси жорий йил 11 ойи давомида 30 %га ошди. Шу билан бирга, пандемиядан олдинги 2019 йилга нисбатан иттифоқ мамлакатлари билан савдо айланмаси 11 %га ошди.
Президент ўз нутқида ЕОИИ доирасида биргаликда ечим топишни талаб қиладиган вазифалар ҳақида тўхталди:
ўзаро савдода тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш;
саноат кооперациясини чуқурлаштириш;
янги транспорт коридорларини қуриш бўйича лойиҳаларни илгари суриш;
яшил энергия лойиҳасини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш;
рақамли иқтисодиётга ўтиш;
Евроосиё ҳудудида муҳим бизнес ташаббус ва дастурларини амалга оширишда кузатувчи-давлатларни фаолроқ жалб этиш;
Евроосиё иқтисодий комиссияси органларида кузатувчи давлатларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш.
Айни вақтда ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
Ўзбекистон барча очиқ тадбирларда ва муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга, бу эса бу иттифоққа кейинги интеграция тўғрисида якуний қарор қабул қилишга имкон беради.
Янгиликлар лентаси
0