Нижний Новгородда ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ЙТҲга учради

© Sputnik / Виктория Виатрис / Медиабанкка ўтишСотрудники скорой помощи, иллюстративное фото
Сотрудники скорой помощи, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Oбуна бўлиш
Нижний Новгород вилоятида автобус ва КАМАЗ тўқнашувида бир киши қурбон бўлди 11 киши жароҳатланди.
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Россиянинг Нижний Новгородда ўзбекистонлик ишчилар бўлган автобус ЙТҲга учради. Бир киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости вилоят фавқулодда хизматларига асосланиб.
"ЙТҲда 11 киши жароҳат олди, бир киши вафот этди. Жароҳат олганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди", — дейилган хабарда.
Маҳаллий нашрларда хабар берилишига кўра, ЙТҲ кун кечида "Ардатов — Арзамас" йўлида жойлашган Идеал посёлкаси ҳудудида содир бўлган. ПАЗ автобус "Прогресс" МЧЖ қишлоқ хўжалик корхонасининг 23 нафар ишчиларни олиб кетаётган бўлган.
Автобус ҳайдовчиси йўлнинг пастга қараб кетаётган йўналишида ҳаракатланиб "йўл шароитига мос келмайдиган тезликда ҳаракатланиши" оқибатида автобус йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва у томондан келаётган КАМАЗ русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Айни дамда Ниижний Новгород вилоят прокуратураси бўлиб ўтган воқеа юзасидан текширув ўтказмоқда. Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0