Иқтисод

“Уралхим” Ўзбекистонга мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришда ёрдам беради

© Sputnik / Vitaliy Timkiv / Фотобанкка ўтишDənəvər kalium gübrəsi, arxiv şəkli
Dənəvər kalium gübrəsi, arxiv şəkli - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Шавкат Мирзиёев Россиянинг энг йирик ўғит ишлаб чиқарувчи компанияси директори билан Ўзбекистонда мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Россиянинг “Уралхим” компанияси Ўзбекистонда мураккаб ўғитлар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия компанияси бош директори Дмитрий Мазепин билан учрашувида маълум бўлди.
"Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан Ўзбекистонда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди", - дейилган хабарда.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял главу российской компании "Уралхим"
Президент Узбекистана принял главу российской компании Уралхим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Президент Узбекистана принял главу российской компании "Уралхим"
Маълумот учун, "Уралхим" бирлаштирилган кимёвий компанияси нафақат Россияда, балким дунёда энг йирик минерал ва азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир. Компания таркибида "Уралкалий", "Тольяттиазот" каби йирик ишлаб чиқарувчилар ҳам бор.
Компаниянинг йилига 2,9 млн. тонна аммиак, 2,9 млн. тонна аммиакли селитра, 1,2 млн. тонна карбомид ва 0,8 млн тонна фосфорли ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш қувватига эга. "Уралхим"нинг йиллик даромади 1,3 млрд. доллар, ходимлари сони - 10 минг киши.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана принял главу российской компании "Уралхим"
Президент Узбекистана принял главу российской компании Уралхим - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.12.2021
Президент Узбекистана принял главу российской компании "Уралхим"
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала