Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ саммитида қандай ҳужжатлар қабул қилинди – рўйхат

© Sputnik / Медиабанкка ўтишФлаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилиши якунлари бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Тадбир куни кеча, видеоконференция форматида ўтказилди.
Қуйидаги ҳужжатлар имзоланади:
“Евроосиё иқтисодий интеграциясини 2025 йилгача ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги 12-сонли ОЕОИИК қарорини амалга оширишнинг бориши тўғрисида”ги масала доирасидаги топшириқнома;
юкларни кузатиш учун ЕОИИда навигация пломбаларидан фойдаланиш бўйича келишув;
навигация пломбадаги маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ягона чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳини тузиш тўғрисидаги фармойиш;
ЕОИИ ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида эркин савдо зонасини шакллантиришга олиб келадиган вақтинчалик келишувга протоколни имзолаш масалалари тўғрисидаги қарор;
2022 йилда ЕОИИ халқаро фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисидаги қарор;
ЕОИИда кузатувчи-давлат мақоми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор;
2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги Шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома ("II Катта баённома");
ЕОИИ доирасида алоҳида хизмат кўрсатиш тармоқларини либераллаштириш режаларини амалга ошириш тўғрисидаги фармойиш;
қурилиш соҳасида ягона хизматлар бозори фаолиятини таъминлаш тўғрисида қарор;
ягона хизматлар бозори фаолияти доирасида баҳолаш фаолиятини амалга ошириш шартларига умумий ёндашувлар тўғрисидаги қарор;
ЕОИИ доирасида аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича келишув;
божхона транзити божхона процедурасига мувофиқ товарларни ташишда божхона тўловлари, солиқлар, махсус, демпингга қарши, компенсация божлари тўлаш мажбуриятини бажаришни таъминлашга қаратилган ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги битим;
2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномани, ЕОИИ қонунчилигига киритилган айрим халқаро шартномаларни ва ЕОИИ органларининг ҳужжатларини Қирғизистон томонидан қўллаш шартлари ва ўтиш қоидалари тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённома;
2020 йил учун ЕОИИ бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот бўйича қарор;
2022 йил учун ЕОИИ бюджети тўғрисидаги қарор;
ЕОИИ судига мурожаат қилганда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган бож миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор;
ЕОИИ органларидараислик қилиш тўғрисидаги қарор;
Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишини ўтказиш вақти ва жойи тўғрисидаги фармойиш;
Қирғизистон Республикасида умумий давлат секторида қарздорлик даражасини пасайтиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор.
Айни вақтда ЕОИИ аъзолари - Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистон. Кузатувчи-давлатлар – Ўзбекистон, Молдова, Куба.
ЕОИИ ва Ўзбекистон ҳамкорлиги: энг сўнгги материаллар:
ЕОИИ ва Ўзбекистон: Мирзиёев муҳим вазифаларни санаб ўтди>>
Путин ЕОИИ йиғилишида қандай таклифлар билдирди>>
Ўзбекистон ЕОИИ кузатувчи-давлат мақомидан кенг фойдаланмоқда - Мишустин>>
Янгиликлар лентаси
0