Ҳудудларда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан
Шавкат Мирзиёев посетил жилой массив в г. Андижан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, туман (шаҳар) марказларига яқин ва уй-жойга талаб юқори бўлган ҳудудларда жами 29 та “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилади.
Мазкур массивларда 619 та уй-жой (21 минг 321 хонадон), 18 та мактаб, 24 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси барпо этилади.
Бунда:
кўп қаватли уй-жойларнинг қурилиш ости ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида сотилади;
уй-жойларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилади;
массивларда ташкил этиладиган ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн-аукцион орқали мулк ва ижара ҳуқуқлари асосида реализация қилинади;
электрон онлайн-аукционда ғолиб деб топилган тадбиркорлар кўп қаватли уй-жойлар қурилиши учун “ССС” ва ундан юқори рейтингга эга қурилиш ташкилотларини жалб қилиши мумкин.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган паст рентабелли 489 гектар ер майдонлари “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш учун аҳоли пунктларининг ерлари ҳамда саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилади.
2023 йил 1 январгача тоифаси ўзгараётган суғориладиган ер участкалари майдонининг 5 баравари миқдорида янги ерлар ўзлаштирилади.
Фармонга кўра, олдинги йилларда барпо этилган массивларнинг бўш турган ер участкаларида ҳам уй-жойларни қуриш давом эттирилади.
Янгиликлар лентаси
0