Коронавирусга чалинган беморлар сони кескин ошди, 4 киши вафот этди

© REUTERS / Stephane MaheМедицинский работник в защитном костюме и маске в Нанте, Франция
Медицинский работник в защитном костюме и маске в Нанте, Франция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Сутка давомида 278 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 524 нафарни ташкил қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik.Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 278 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 195 524 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (7), Андижон вилоятида (13), Бухоро вилоятида (13), Жиззах вилоятида (7), Қашқадарё вилоятида (6), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (16), Сирдарё вилоятида (2), Сурхондарё вилоятида (6), Фарғона вилоятида (12), Хоразм вилоятида (7), Тошкент вилоятида (81), Тошкент шаҳрида (102) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 192 260 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1434 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 269,1 миллиондан ошди, 5,2 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (49,8 млн), Ҳиндистонда (34,7 млн), Бразилияда (22,2 млн).
Янгиликлар лентаси
0