Жамият

Лавлаги қандай касалликлардан ҳимоя қилади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишРынок в Симферополе
Рынок в Симферополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Лавлаги - энг фойдали ва ҳамёнбоп сабзавот ҳисобланади.
Лавлаги - энг фойдали ва ҳамёнбоп сабзавот. Унда бетанин, бетаин, калий ва кальций тузлари ва йод, клетчатка каби инсон саломатлиги учун зарур бўлган моддалар мавжуд, дейди Интеграктив Нутрициология Халқаро Институти илмий бўлими бошлиғи Ксения Борода, “Прайм” агентлигига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига қараганда, 1 кг лавлагининг ўртача нархи 34 рубль.
“Бундан ташқари, лавлаги капиллярлар ҳолатини яхшилайди, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қон босимини пасайтиради ва ич кетишини меъёрлаштиради. Хом лавлаги таркибига кирадиган бетаин остеопороз, Альцгеймер касаллиги, атеросклероз, юрак патологиялари, камқонлик, мастопатия – кўкрак бези касалликлари билан курашишга ёрдам беради. Лавлагига ўзига хос тўқ қизил ранг берадиган бетацианин моддаси кучли антиоксидант ҳисобланади”, дейди мутахассис.
Аммо, шифокорнинг сўзларига кўра, ошқозон-ичак касалликлари, қандли диабет билан касалланган инсонларга ушбу сабзавотни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала