Ўзбекистон ва Россия ёшлари ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўймоқда - Перминова

© Фотки из архива Александры ПерминовойРоссийско-узбекский молодежный форум
Российско-узбекский молодежный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Ёшлар форумида Ўзбекистон ва Россиядан 50 нафар иштирокчи, жумладан, Ўзбекистон ёшлар масалалари агентлиги, Россия давлат идоралари ва икки мамлакат талабалар ҳамжамиятининг вакиллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ёшлари ҳамкорликнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Мамлакатлар учун анъанага айланиб бораётган яқинда бўлиб ўтган Россия-Ўзбекистон ёшлар форумининг ўтказилиши бунинг далилидир – тадбир кетма-кет 3 йил ўтказилмоқда.
© Фотки из архива Александры ПерминовойРоссийско-узбекский молодежный форум
Российско-узбекский молодежный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Российско-узбекский молодежный форум
Ломоносов номидаги Москва давлат университети қошидаги постсовет ҳудудида ижтимоий-сиёсий жараёнларни ўрганиш бўйича ахборот-таҳлил маркази бош муҳаррири, форум ҳамкори Александра Перминова шундай хулосага келди.
“2019 йилда биринчи форум Тошкентда бўлиб ўтганди”, - деди у Sputnik Ўзбекистонга. - Иккинчиси, пандемия сабабли онлайн тарзда ўтказишга тўғри келди, учинчиси эса Самарада 6-9 декабр кунлари бўлиб ўтди”.
Перминованинг айтишича, Самара форум ўтказиш учун тасодифан танланмади. “Бу ҳудуд Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаол оширмоқда, бундан ташқари, бу ерда рақамли лойиҳалар ривожланмоқда, IT соҳаси эса Ўзбекистонда ҳозирда талабга эга”, - дея тушунтирди Александра Перминова.
© Фотки из архива Александры ПерминовойРоссийско-узбекский молодежный форум
Российско-узбекский молодежный форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Российско-узбекский молодежный форум
Бу гал ёшлар форумида Ўзбекистон ва Россиядан 50 нафар иштирокчи, жумладан, Ўзбекистон ёшлар масалалари агентлиги, Россия давлат идоралари ва икки мамлакат талабалар ҳамжамиятининг вакиллари иштирок этди.
– Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини - бу 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади ва бу ҳамкорлик учун улкан салоҳиятдир, – дейди Перминова.– Мамлакатларимиз ўртасида тадбиркорлар, тадқиқотчилар, олий мансабдор шахслар даражасида ҳамкорлик мавжуд, ҳозир эса “ёшлар ва ёшлар” формати ривожланмоқда.
Келгуси йили форум Ўзбекистон шаҳарларидан бирида ўтказилиши режалаштирилган.
Россия-Ўзбекистон ёшлар форуми Россия Фан ва олий таълим вазирлиги, РТУ МИРЭА, Россия ёшлар ва болалар уюшмалари миллий кенгаши, МДУ ИТМ билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0