Дунёда

Россия рамзлари: ўзбекистонлик кийими сабаб Украинага киритилмади

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПразднование Дня государственного флага России
Празднование Дня государственного флага России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Украина чегара хизмати Россия рамзлари тасвирланган кийимда келган Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга киритмади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Украина давлат чегара хизмати Россия рамзлари тасвирланган кийимда келган Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга киритмади.
““Борисполь” назорат-ўтказиш пунктида Россия рамзлари туширилган кийимда келган Ўзбекистон фуқароси Украина ҳудудига киритилмади”, — дейилган чегара хизмати Facebookдаги саҳифасида.
Чегара хизматининг хабар беришича, кийимда Россия байроғи ва герби тасвирлари ҳамда “Russian national team” ёзуви бўлган.
Эркак чегарачиларга мамлакатга келиш мақсади - трактор сотиб олиш, деб айтган, бироқ буни исбот қила олмади.
Ўзбекистон фуқароси қайтиш рейси билан Тошкентга жўнаб кетди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала