Жамият

Россиядан Ўзбекистонга янги турдаги вакцина олиб келинди

Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Ўзбекистонга 200 минг доза янги турдаги вацина келтирилди.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонга 200 минг доза янги турдаги вакцина келтирилди, деб хабар қилди республика ССВ матбуот хизмати.
Таъкидланишича, республикада коронавируcга қарши қўлланилаётган вакциналар тури еттитага етди. Яъни Россиядан 200 минг доза Спутник Лайт (Sputnik Light) вакцинаси келтирилди.
Sputnik Light бир компонентли вакцина бўлиб, у билан тўлиқ эмланиш учун бир дозасини олиш кифоя.
Аввалроқ ушбу вакцинанинг 7 500 дозаси олиб келинганди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакцина 48 036 368 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан: 2 404 480 дозаси AstraZeneca; 36 789 938 дозаси ZF-UZ-VAC2001; 1 341 790 дозаси "Sputnik V"; 3 000 060 дозаси Moderna; 2 316 600 дозаси Pfizer/BioNTech; 1 976 000 дозаси Sinovac; 207 500 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.
Шундан 35 845 059 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала