Миграция

“РВП” олиш учун тиббий кўриклар фақат Россияда ўтказилади

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишВыдача видов на жительство и разрешений на временное проживание
Выдача видов на жительство и разрешений на временное проживание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабарига кўра, 11 декабрдан ўзгартиришлар кучга киради.
Янги тартиб ўз давлати ҳудудида Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) олишни режалаштирган чет элликларга тааллуқли.
Энди РВПга топшириш учун талаб этиладиган ҳужжат тўпламига тиббий маълумотномалар кирмайди, тиббий кўрик Россияда амалга оширилади.
Россиянинг дипломатик ваколатхонасига ёки яшаш жойидаги консуллик идорасига “РВП” бериш учун ариза берган чет эл фуқароси, РВП чет эл фуқароси Россияга кўчиб ўтгандан кейин фақат Россия ваколатли тиббиёт муассасалари томонидан ҳужжатлар берилади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотларнинг рўйхати Россия Федерацияси субъектининг давлат ҳокимиятининг юқори ижро этувчи органи томонидан белгиланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала