Жамият

Самарқанддан Россия, Қозоғистон, Туркия шаҳарларига авиақатновлар тикланади

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишСамолет Airbus A320
Самолет Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Кейинги ҳафтада Самарқанддан Россия, Қозоғистон, Туркия шаҳарларига авиақатновлар тикланади.
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Самарқанддан Россия, Қозоғистон, Туркия шаҳарларига авиақатновлар тикланади, деб хабар қилди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.
“Самарқанд" халқаро аэропорти очилиши муносабати билан 17 декабрдан бошлаб қуйидаги қатновларни тиклайди:
Самарқанд-Москва-Самарқанд
Самарқанд-Истанбул-Самарқанд
Самарқанд-Олмаота-Самарқанд
Самарқанд-Санкт-Петербург-Самарқанд.
Куни кеча Транспорт вазирлиги “Самарқанд” халқаро аэропорти маҳаллий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни қайта тиклашини маълум қилганди.
Узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги ва 24 та самолёт тўхташ жойига мўлжалланган перронни ўз ичига олган янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди. Аэродром мажмуаси замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими билан жиҳозланди.
Аэровокзал мажмуаси қурилиши эса давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала