SWIFT тезлигида: Россияга берилган зарбадан аслида ким зарар кўради

© SWIFTЛоготип SWIFT
Логотип SWIFT - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия SWIFTдан узилган тақдирда, биринчи навбатда, Европа корпорацияларининг ўзи зарар кўради: экспорт учун тўловлар билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келади.
ТОШКЕНТ, 10 дек- Sputnik. Россияни Бутунҳажон банклараро молиявий алоқалар каналлари жамиятидан (SWIFT)дан чиқариш йилдан йилга қайтарилаётган таҳдид. Бунддай чора халқаро ҳисоб-китоб жараёнларини қийинлаштиришга олиб келиши сабабли у молия бозоридаги жиддий хавфлардан бири. Йирик савдо ҳамкорини четга чиқариб қўйиш бутун дунё иқтисодиётига қаттиқ зарба бўлади. Нима учун бу хатар амалга оширилмаяпти ва Россияда транзакциялар учун миллий аналоглар борми, бунга РИА Новости аниқлик киритди.
Алоқаларни узиш
Бу гал ушбу мавзуни Ян Бзежинский Украина YouTube каналларининг эфирларидан бирида кўтарди. Америка ташқи сиёсатининг машҳур мафкурачиларидан бири бўлган Збигнев Бзежинскийнинг ўғли Ян Бзежинский 2001-2005 йилларда Мудофаа вазирининг ёрдамчиси бўлган. Ҳозир эса мутахассис сифатида чиқмоқда.
Бироқ, истеъфодаги амалдор амалдаги ҳамкасби Виктория Нуланднинг айтганларини такрорлади. Давлат бош котиби ўринбосарининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар иттифоқчилари билан биргаликда агар Россия Украинага бостириб кирса, уни жаҳон молия тизимидан бутунлай четлатишни муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ, CNN ҳам бу ҳақида тўхталиб ўтган эди: унинг шахсини сир сақлаган суҳбатдошлари буни “қатъий чора” деган эди. Bloomberg агентлиги ҳам Владимир Путин ва Джозеф Байденнинг онлайн учрашуви арафасида чиқиш қилганди.
Илк бор етти йил аввал эълон қилинган ушбу таҳдид, ахборот майдонида мунтазам кўзга ташланиб туради. Масалан, Европа Парламенти апрель ойида тегишли мурожаат билан резолюцияни қабул қилиб ва шу билан бирга “Шимолий оқим 2”ни якунига етказишдан воз кечишни таклиф қилган эди.
Июнь ойида давлат Думасида бўлиб ўтган давра суҳбатида SWIFT Россия Миллий ассосиацияси ижрочи директори Роман Чернов: “Улар бизни узиб қўймоқчи эмас, бу ҳеч кимга фойда келтирмайди”деган эди. Айниқса, ташқи ҳамкорлик нуқтаи назаридан бу ҳеч кимга фойда келтирмайди, ахир Россия муҳим халқаро савдо шериги.
Жаҳон иқтисодиёти эвазига бўлса ҳам
SWIFT- транзакциялар учун банклараро маълумот алмашиш тизимидир. У 1973 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Бугунги кунда тизимга 220 та мамлакатнинг 11 минг та кредит ташкилотлари, жумладан мингта корпорациялар уланган. Унинг кунлик ўртача айланмаси 32 миллион хабарни ташкил қилади.
Бирор давлатни ушбу тизимдан узиб қўйиш, бу - радикал қадам. Бундай чоора валюта билан шуғулланадиган барча соҳаларга салбий таъсир кўрсатади. Аҳамиятлиси - молия сектори ва экспорт, хомашё етказиб бериш учун тўловлар муаммога дуч келади.
Бунинг оқибатида миллий валюта ўн фоизгача арозонлашиши мумкин.
Қимматли қоғозлар бозори ҳам Россия активларидан халос бўлишни бошлайдиган хорижий инвесторларнинг чиқиб кетиши туфайли қулайди. Бу эса корпоратив ва давлат қимматли қоғозларининг асосий эгалари бўлган банкларга йўқотишлар олиб келади.
Бироқ, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияни SWIFTдан узиб қўйиш бўйича қарор қабул қилиши даргумон. Ахир жаҳон иқтисодиёти хавф остида қолади. Бу Ғарб давлатларининг ўзларига ҳам яхшигина муаммолар келтириб чиқаради - улар бизнинг ресурсларимиздан фойдаланиш имкониятини йўқотади дея огоҳлантирган эди Федерация Кенгаши Бюджет ва молия бозорлари қўмитаси аъзоси Василий Иконников.
Россия халқаро савдо айланмасида анча зич ўрнашган. “Европа ҳам, Америка ҳам Россия билан ташқи иқтисодий тўловларни бундай кескин тарзда тўхтатиб қўйишга тайёр эмас” дейди Россиянинг ANIF инвестицион жамғарма ваколатхонаси раҳбари Сергей Григорян.
Шундай қилиб, Россия ва АҚШ ўртасида савдо айланмаси 19,8 миллиард доллар - рекорд даражага етди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40% га кўп, дея таъкидлади Никита Долгий.
Биз океан ортига асосан металл ва хомашё жўнатамиз. Америкаликлар эса автомобиллар, электроника ва дронлар экспорт қилади.
Қизиқ жиҳат: SWIFT- Бельгия юрисдикцияси остидаги корпоратив ҳамжамият. Тизим расман мустақил хусусий молия институтларига тегишли. “Шу сабабдан халқаро хизматлардан кимни четлатиш ва кимни қолдиришни иддао қилишга Вашингтоннинг мутлақо ҳаққи йўқ” дея таъқидлади TeleTrade ахборот таҳлилий маркази бош иқтисодчиси Петр Пушкарев.
Бироқ иккита мисол бор: 2012 йилда Эрон, 2017 йилда Шимолий Кореяга нисбатан шундай йўл тутишган эди.
Бироқ, бу икки мамлакатга қараганда, Россия глобал иқтисодиётга кўпроқ интеграциялашган. “Бизни шунчаки четлатиб қўйиш мумкин эмас. Айниқса, пандемия даврида. Яна шундай йирик, кенг кўламли зарба ҳамма учун хавфли”- деди Сергей Григорян.
Биринчи навбатда, Европа корпорацияларининг ўзи зарар кўради: экспорт учун тўловлар билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келади.
“Европа парламентининг апрельда қабул қилинган резолюцияси тавсиявий характерга эга. Табиийки, Европа Иттифоқи бунга рози бўлмайди: нега улар ўз ҳаётини қийинлаштириши керак”- деган эди Юристларни рўйхатга олиш, ликвидация, банкротлик ва судда вакиллик ассосиациясининг вице-президенти Владимир Кузнецев.
Ечим ҳар доим бор
Айтайлик, америкаликлар ниятига етди, Россияни SWIFTдан узиб қўйди. Бундай ҳолатда иккита сценарий мавжуд. Биринчиси: банклар икки томонлама тўлов тизимига ўтади. Кредит ташкилотлари вакиллик ҳисоб варақалари бўйича транзакцияларни онлайн амалга ошириши мумкин.
Яна бир вариант- унутилган эски усулга қайтиш. 2005 йилгача Россиянинг чет элдаги тўловларининг аксарияти Telex банклараро тизими орқали амалга оширилган эди, дея эслайди Петр Пушкарев. “У заҳира сифатида қолди. 2014 йил сентябрь ойида Марказий банк стресс-тест ўтказган эди. Ва тизим ўзини ишончли эканлигини исботалади. Ҳа, Telexда банклараро комиссиялар юқори, тезлиги эса паст. Бироқ, умуман олганда, бу мумкин”, дейди иқтисодчи
Иккинчи сценарий эса маҳаллий аналогларга ўтишни назарда тутади. Сиёсий хавф-хатарларни ҳисобга олган ҳолда Москва уни аллақачон ишлаб чиққан.
Марказий банк ўз ахборот базаси асосида Молиявий хабарлар тизимини (СПФС) ишга туширди. “Асосий вазифа-мамлакат ичидаги банкларнинг услуксиз ишлашини таъминлаш. Бундан ташқари, SWIFT форматида ҳам хабар юбориш мумкин” дейди Сергей Григорян.
СПФС 331 та кредит ташкилотларини бирлаштирилган. Уларнинг аксариятини Россияники, бироқ постсовет мамлакатлари вакиллари ҳам бор - Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Арманистон,Тожикистон, шунингдек Куба ҳам.
Тизимда айрим хорижий банкларнинг бўлинмалари ҳам рўйхатга олинган. СПФС биз хоҳлаган даражада бўлмаса ҳам, салбий оқибатларни енгиллаштиради. Халқаро транзакциялар учун фақат SWIFT мос, унинг эса дунёда ўхшаши йўқ.
Асосий савол: қайси банклар тизимдан узилади: фақат давлат банкларими ёки хусусий банклар ҳамми? Россияда ишлаётган хорижий банкларнинг тақдири нима бўлиши номаълум. Аммо бир нарса аниқ: бундай санкциялар барча бозор иштирокчиларига қаттиқ зарба беради. Дунё коронавирус инқирозини бошдан кечираётган вақтда бу албатта яхши қарор эмас.
Янгиликлар лентаси
0