Спорт

Баҳодир Жалолов рақибини биринчи зарбадаёқ нокаут қилди - видео

© AP Photo / Frank Franklin IIБоксер Баходир Джалолов выиграл четвертьфинал у индуса Сатиша Кумара.
Боксер Баходир Джалолов выиграл четвертьфинал у индуса Сатиша Кумара. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Дубайда колумбиялик рақибини нокаутга учратди.
ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистонлик оғир вазнли боксчи, олимпия чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 9-жангидаҳам нокаут билан ғалаба қозонди.
БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида Баҳодир колумбиялик Хулио Сезар Калименога (5 жанг, 4 ғалаба, 1 мағлубият) қарши рингга кўтарилиб, 8 раундга мўлжалланган жангнинг 37-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа Сурхондарёлик боксчи профессионал боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади. Жангдан сўнг Жалолов навбатдаги рақиб ким бўлишидан қатъий назар рингга чиқишга таёрлигини ва супер оғир вазндаги 4та камарни ҳам Ўзбекистонга олиб кетиш нияти борлигини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала