Маданият

Эрмитажда Навоий кечаси қандай ўтди - фото, видео

© Sputnik / Виктор ЧерновПортрет поэта Алишера Навои. Вышивка.
Портрет поэта Алишера Навои. Вышивка. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Санкт-Петербургдаги Эрмитаж саройида Навоийхоналик кечаси бўлиб ўтди. Унда 1941 йил 10 декабрь куни бомбалар остида нишонланган Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги эсга олинди.
ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Санкт-Петербургда 1941 йилнинг 10 декабрида бўлиб ўтган "Навоийхонлик" кечасининг 80-йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Ўтган асрнинг 40 йиллари бошида Ленинградда Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллигини нишонлаш учун катта тайёргарлик кўрилади, лекин кутилмаганда Иккинчи жаҳон уруши бошланади ва Ленинград тўхтовсиз жанглар ва қамал гирдобига тушиб қолади.
Шунга қарамасдан ленинградлик академик ва олимлар Навоийхонлик тадбирини ўтказишга қарор қилишади. Ваҳоланки ўшанда шаҳарда жамоат транспорти тўхтаб қолган, иссиқлик ва электр таъминотлари ҳам узилган вазият ўта оғир эди.
1941 йилнинг 10 декабрь куни Эрмитажний "Школьный" номли залида Навоийхонлик кечаси бошланади. Унинг бошловчиси Борис Борисович Пиотровский, ўша вақтлар ёш олим, кейинчалик Эрмитаж директори. Кириш сўзини ўша вақтдаги Эрмитаж директори Иосиф Орбели айтади.
© Проект "Культурное наследие Узбекистана"Навоийские чтения по случаю 580-летия
Навоийские чтения по случаю 580-летия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Навоийские чтения по случаю 580-летия
"Биз бугун, шаҳримиз ва бутун мамлакатимиз бошидан кечираётган ғайриодди дамларда, барча халқларимиз маданий ҳаётида муҳим бўлган сана, буюк ва ўлмас шоир, Алишер Навоий номини ёдга олиш учун тўпландик. Қамалга олинган, қийноқ, очлик ва заҳматларга маҳкум этилган шаҳарда шоир номини улуғлашнинг ўзи - халқнинг мустаҳкам руҳи, унинг синмас иродаси ва илм-фаннинг абадий ва инсонпарвар юрагидан жарак беради", - деган эди Орбели.
Шундан сўнг бир неча академик ва олимлар нутқ сўзлашади, урушдан бир кунча чақириб олинган шоир Всеволод Рождественский ўзининг Навоий шеърлари таржимасини ўқийди.
Орадан 80 йил ўтиб, 2021 йилнинг 10 декабрь куни, Санкт-Петербургдаги Эрмитаж саройида яна Навоийхоналик кечаси бўлиб ўтди. Унда Россия ва Ўзбекистонлик олимлар, Навоийшунослар тўпланишди.
© Проект "Культурное наследие Узбекистана"Навоийские чтения по случаю 580-летия
Навоийские чтения по случаю 580-летия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Навоийские чтения по случаю 580-летия
Тадбирда РФАнинг Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Федоровна Попова 80 йил аввалги Навоийхонлик кечаси қандай ўтказилгани ҳақида маълумот берди. Ирина Федоровна ўз маърузасида ушбу тарихий бадиий кечаларни якунлаган академик Орбелининг сўзларидан иқтибос келтирди:
"Биз албатта ғалаба қозонамиз, сўнгра юбилейни улуғвор ва тантанали равишда нишонлаймиз. Умид қиламанки, немис тўплари жўрлигида ўтаётган ушбу учрашув барчанинг хотирасида қолади. Нима бўлганда ҳам, шеърият яшайди ва ғалаба қозонади. Келинг, унинг жозибали дунёсига шўнғиймиз ...".
Тадбирда Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, Давлат Эрмитажи директори Михаил Пиотровский, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ректори Шуҳрат Сирожиддинов, Россия Фанлар академияси Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова, навоийшунос Султонмурод Олим каби таниқли олимлар, шоирлар, навоийшунослар иштирок этишди.
© Проект "Культурное наследие Узбекистана"Навоийские чтения по случаю 580-летия
Навоийские чтения по случаю 580-летия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Навоийские чтения по случаю 580-летия
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала