Жамият

Аёлларга "гап отиш" ва таъқиб қилиш учун жавобгарлик белгиланади

© ФАОСельские женщины Узбекистана
Сельские женщины Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Дунёнинг етук давлатлари қаторида Ўзбекистонда ҳам аёлларга "гап отиш", таъқиб қилиш, зўравонлик, шахсий ва интим ҳаётини ошкор этиш каби жиноятлар учун жавобгарлик киритилади.
ТОШКЕНТ, 12 дек - Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги аёллар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонунлар ташаббуси билан чиқди.
1.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига “таъқиб этиш” тушунчаси киритилади. Яъни, шу вақтга қадар қонунчиликда қизларни, аёлларни орқасидан кузатиб юриш тушунчаси киритилмаганлиги сабабли, ушбу каби ҳолатлардан қонуний равишда ҳимояланиш механизмлари ҳам бўлмаган. Ваҳоланки, дунё тажрибасида бундай ҳолатлар жуда кўп учрайди. АҚШ, Австралия ва Францияда ҳар 5 нафар аёлдан биттаси таъқиб этишни бошидан кечирган ва ушбу давлатларда бундай ҳолатлардан ҳимоя қилиш институтлари шаклланган.
2.
Муассаса раҳбари зиммасига зўравон ва жабрланувчи ўзаро муносабатларини чеклаш мажбурияти юклатилади. Ҳозирги кунда қонунчиликда иш ва ўқиш давомида тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар иш берувчисининг ёки таълим муассасаси раҳбарининг жавобгарлиги белгиланмаган. Бу эса такроран зўравонлик, тазйиқ содир этилишига сабаб бўлади.
3.
Аёллар шахсий ёки интим ҳаёти дахлсизлигини бузганлик учун алоҳида жавобгарликни белгиланади. Канада, Германия, Англия, Япония, Австралия, АҚШда шахснинг интим сурати ва видеотасвирларини тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд. Афсуски Ўзебкистонда ҳам хотин-қизларнинг турли кўринишдаги расмлари, видеоларини тарқатиш орқали уларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини, айниқса интим ҳаёт дахсизлигини бузиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу эса аёллар келгуси ҳаётини, оилавий муносабатларининг бузилишига, нотўғри йўлларга кириб кетишига сабаб бўлмоқда.
4.
Аёллар учун реабилитация марказлари қурилади ва бундай марказлар қурган тадбиркорларга ёрдам берилади. Бугунги кунга қадар зўравонликка учраган қарийб 36 мингга яқин аёлга ҳимоя ордери берилган, лекин республикада Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича марказлар сони атиги 29 та.
5.
Аёлларга "гап отиш", уларга нисбатан турли изоҳларни айтиш, нафсониятига тегиш учун жарима белгиланади. Бу каби ҳаракатлар аёлларнинг эркин ҳаракатланишини чегаралайди, айрим ҳолларда руҳий тушкунлик, соғлиққа ҳам зарар етказади. Бельгия, Португалия, Аргентина, Канада, Янги Зеландия ва АҚШ каби давлатларда бундай ҳаракатлар майда ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиб, 750 еврогача жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига юқоридаги ўзгаришларни киритиш ташаббуси билан чиққан Адлия вазирлигимаълумотига кўра, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилганлигига қарамасдан, аёллар ўртасида тазйиқ ва зўравонлик натижасида ўз жонига, фарзандлари ҳаётига қасд қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Аёлларнинг нақафат турмуш ўртоқлари томонидан, балки қайнота ва бошқа қариндошлари томонидан, энг ачинарлиси, боғча, мактаб ёшидаги қизларга зўравонлик қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Шу сабабли ҳам ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш керак, дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала