Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

© Хокимият Ферганской областиВ новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт
В новом аэропорту эксклава Сох приземлился первый самолёт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Oбуна бўлиш
"Фарғона – Сўх" парвозлари душанба, жума кунлари соат 10:00да ва "Сўх – Фарғона" йўналишида эса соат 12:00да бажарилади.
ТОШКЕНТ,12 дек - Sputnik. Humo Air авиакомпанияси "Фарғона – Сўх – Фарғона" йўналишида мунтазам қатновларни йўлга қўйди, деб хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
Парвозлар 2021 йилнинг 12 декабридан бошланади. “Humo Air” МЧЖ авиакомпанияси Фарғона – Сўх – Фарғона йўналишида дастлабки босқичда ҳафтасига икки маротаба йўловчи ташувлари учун мунтазам парвозларни амалга оширишни бошлайди.
Парвозлар ҳафтанинг душанба ва жума кунлари Фарғона – Сўх йўналишида соат 10:00да ва Сўх – Фарғона йўналишида соат 12:00да бажарилиши режалаштирилган. Авиақатновлар АН-2 самолётларида амалга оширилади. Парвоз давомийлиги 30 дақиқани ташкил этади.
Йўловчилар авиачипталарни Фарғона, Андижон ва Наманган аэропортлари ҳамда Сўх тумани ҳокимияти биноларида харид қилишлари мумкин, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Сўхдаги аэропорт тўлиқ таъмирдан чиққани ҳақида хабар берган эдик. Навобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жадал суратларда барпо этилган аэродром майдони 7 гектар бўлиб, унинг учиш-қўниш йўлаги узунлиги 700 метрни ташкил этади. Аэропортда кутиш зали, овқатланиш шохобчаси, савдо нуқтаси, дам олиш жойлари бор. Сўх аэропорти қурилишига давлат бюджетидан 6,8 млрд. сўм (635 минг$) маблағ ажратилган.
Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистоннинг Қирғизистон Республикаси ҳудуди ичида жойлашган эксклавида маҳаллий аҳоли ва қўшни Қирғизистон фуқаролари билан жанжал келиб чиққан эди. Шундан сўнг Ўбекистон президенти Сўх туманини Фарғона вилоятининг Риштон туман билан боғлайдиган қисқа йўл очиш, Сўхда аэропорт қуриш, сув билан таъминлаш, боғча, мактаб ва шифохоналар қуриш ҳақида топшириқ берган эди.
Янгиликлар лентаси
0