Россия

ХВЖга муҳтожликдан гипертовуш етакчилигигача - Путин Россия босиб ўтган йўл ҳақида

© POOL / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел заседание Совета по развитию гражданского общества и правам человека
Президент РФ В. Путин провел заседание Совета по развитию гражданского общества и правам человека - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2021
Владимир Путин Россияни 1990 йилларда бўлиб ўтган ички урушлар, ўз ҳукмини ўтказишга уринган ХВЖ ва суверенитетини қайтарган Россия ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берди.
ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин "Россия-1" телеканали орқали намойиш қилинган “Россия. Энг янги тарих” ҳужжатли фильмда 1990 йилларда россия дуч келган жиддий муаммолар ҳақида айтиб ўтди.

Ички сепаратистлар

Хусусан, 1990 йилларда турли сепаратист кучлар турли тартибсизликлар уюштиишганини ва Россияни бўлиб юборишга урингани ҳақида айтиб берди.
“Ушбу сепаратист кучлар, бандитлар, террорчилар Ғарб томонидан қўллаб-қувватланган эди. Улар Россияни тарқатиб юборишга уринишган эди. Мен ўша вақтлар ФХБ директори лавозимида ишлар эди ва ушбу вазиятни ўз кўзим билан кўриб турардим. Бу мутлақ аниқ факт эди”, - деди Россия президенти.

ХВЖга муҳтожлик

Ўша вақтлар Россия ўз суверенитетининг бир қисмини ҳам йўқотган эди. Яъни турли иқтисодий масалалар бўйича халқаро ташкилотларга муҳтож бўлган эди. Улар эса Россияга ўз ҳукмини ўтказишга уринган.
“Ўша вақтлар Россия турли халқаро иқтисодий ва молия институтлари ёрдамига муҳтож эди. Турли масалаларда уларнинг фикрига қулоқ тутишга мажбур эди. Ўшанда Россия ўз суверенитетининг бир қисмини йўқотганини афсус билан айтиш мумкин, - деди Россия президенти.

“Шимолий Кавказдаги навбатдаги жанговар ҳаракатларимиздан сўнг, ХВЖнинг навбатдаги миссияси жанговар ҳаракатларни бас қилишни талаб қилишди. - Бунга ХВЖнинг нима лоқаси бор, деган саволга улар - бу иқтисодга салбий таъсир кўрсатмоқда, деб жавоб қайтаришди. Биз учун ҳозир давлатни мустаҳкамлаш муҳимроқ, деган гапларга улар қулоқ солишмади ва бизнинг навбатдаги тўловни кечиктириш ҳақидаги илтимосимиз қабул қилинмади” – деб ҳикоя қилади Путин.

2000 йиллар бошида Россия иқтисодни ривожлантиришга жадал киришади ва миллий фаравонлик фондини жамлай бошлайди. Қисқа вақт ичида у ерда 20 миллиард доллар маблағ жамланади.
Шундан сўнг Россия ХВЖнинг барча қарзларини муддатидан олдин тўлаб беради ва фоизларни тўламаслик эвазига 14 миллиард доллар иқтисод қилади. Шу билан Россия “кредит” нинасидан халос бўлиб ўз суверенитетини мустаҳкамлайди.

Янги қуроллар бўйича етакчи

Бугунги кунда Россия янги турдаги қуроллар бўйича дунё етакчисига айланган, дейди Владимир Путин.
“АҚШ билан бизда ядровий қуроллар сони ва ташувчилари бўича тахминий паритет бор, лекин энг замонавий, истиқболли қуроллар бўйича – биз сўзсиз етакчи. Бу биринчидан.
Иккинчидан, биз мавжуд қуролларимизни ҳам доимий аснода янгилаб, замонавийлаштириб, янги қуроллар мажмуаларни қабул қилмоқдамиз. Ушбу кўрсатгич бўйича биз бугун дунёда биринчи”, - деди Россия президенти.
Владимир Путин, хусусан, Россия бугунги кунда гипертовуш қуролга эга эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
"Албатта бундай қурол эртами кечми рақибларимизда ҳам пайдо бўлади, лекин у вақтга келиб биз уларни яна бир бор ҳайрон қолдиришга қодир бўламиз. У вақтга келиб бизда гипертовушга қарши кураш воситалари пайдо бўлиш эҳтимоли катта”, - деди Путин.
Бугун Россия қуролли кучлари ихтиёрида гипертовушли ракеталарга эга бўлган ягона мамлакатдир. Улар эҳтиёж бўлганда қўллаш учун юқор шай ҳолатда турибди. “Кинжал” авиация мажмуалари ва “Авангард” ракеталари жанговар навбатчилик олиб бормоқда. Гипертовушки "Циркон"ракетаси давлат синовларидан ўтмоқда.
Маълумот учун, "Авангард" товуз тезлигидан 20 баробар тез учиши мумкин. Ана шундай ракеталар билан жиҳозланган биринчи дивизия Оренбург вилоятида жойлаштирилган.
"Кинжал" гипертовушли мажмуаси рақибнинг мавжуд ҳаво-ҳимоя тизимларининг барчасини енгиб ўтишга қодир. Бугунги кунда ана шундай ракеталар билан МиГ-31К қирувчи самолётлари жиҳозланмоқда
“Циркон” гипертовуш ракетаси товуш тезлигидан 9 баравар тез учиши мумкин. Унинг парвоз узоқлиги 1000км.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала