Электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 2030 йилга қадар икки баравар оширилади - вазирлик

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишЛинии электропередачи
Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Oбуна бўлиш
Сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон энергетика соҳасига киритилган инвестициядар ҳажми олдинги 26 йилга нисбатан 2,5 баравар ошган.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Ўзбекистон ўз энергетика тизимини жадал ривожлантирмоқда, деди Энергетика вазири ўринбосари Азим Ахмедхўжаев "bne IntelliNews" халқаро нашрига берган интервьюсида.

Ахмедхўжаев айтишига кўра Ўзбекистонда ҳам аҳоли ҳам иқтисод ҳажми жадал ўсиб бормоқда. Шунинг учун 2030 йилга қадар республикада электр ишлаб чиқариш қувватини бугунги 15 ГВтдан 30 ГВтга етказиш керак бўлади ва улардан 25 % муқобил энергия манбааларига тўғри келиши керак.

Бу борада Ўзбекистон Россия билан ҳам фаол ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, "Сибур" ва "Газпромнефть" компаниялари "Ўзбекнефтгаз" билан ҳамкорлик қилиш тўғрида шартномалар имзолашган.
Ундан ташқари Ўзбекистон Россиянинг "Росатом" корпорацияси билан Атом электр станцияси қуриш ҳақида келишувга эришган. Яқин вақт ичида Жиззах вилоятида ушбу лойиҳа қурилиши бошланиши кутилмоқда.
Шунингдек, Туркия, БАА компаниялари Ўзбекистоннинг муқобил энергетика соҳасига сармоялар киритишган ва лойиҳаларни амалга ошириш бошланган.
Энергетика соҳасини янада самаралироқ ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукумати электр энергияси ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва аҳолига тарқатувчи компаниялар турига бўлиб, кенг кўламда хусусийлаштиришни режалаштирган. Шунингдек, 2025 йилга қадар Ўзбекистонда электр энергияси улгуржи бозори яратилади. Бу эса соҳанинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Янгиликлар лентаси
0