Жамият

Ҳайкал қуришга ажратилган маблағлар ногиронлар уй-жойини таъмирлашга йўналтирилади

Проект Умного города Нурафшон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Нурафшонда ҳайкал ва бизнес мажмуаси учун ажратилган маблағларнинг бир қисми ногиронларнинг уй-жойини таъмирлашга йўналтирилади.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Тошкент вилоятининг собиқ ҳокимининг ҳайкал ва бизнес мажмуаси қурилиш ҳақидаги фармони бекор қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинган.
"Нурафшон шаҳрида Зулфия Закирова номига ҳайкал мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш ҳамда “Nurafshon Business City” ҳудудида замонавий кутубхона биносининг қурилиши бекор қилинди", - дейилган хабарда.
Ушбу мақсадлар учун ажратилган 34 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджетига тикланган ҳолда — вилоятдаги ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлигига 1 650 000,0 минг (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўм маблағ ажратилсин, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 18 ноябрь куни Тошкент вилоятининг ҳокими Даврон Ҳидоятов ўрнига шу кунга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Зойир Мирзаев ҳоким ваифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала