Жамият

Kўк чойнинг барча фойдали хусусиятларини биласизми?

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Ҳар куни кўк чой истеъмол қилган кишилар асаб, саратон, қон томирлари ва бошқа касалликлардан халос бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Кўк чой, уни ҳар куни истеъмол қилганда, бир қатор хавфли касалликларда инсонни сақлаб қолиши мумкин деб ҳисоблайди диетолог Татьяна Иванникова. РИА Новости хабарига асосан.
Гап шундаки, ушбу хушбўй ичимлик, биринчи навбатда асабни хотиржам қилувчи хусусиятга эга. Шу сабабли стресс вазиятда кўп овқат ейишдан сақлайди.
Иккинчидан, кўк чойда кўп миқдорда С витамини ва катехинлар бор. Ушбу витамин организмни шамоллашдан тезроқ тузалишига ёрдам беради.
Катехинлар — бу кучли антиоксидант хусусияти бўлган органик моддалардир. Чой атркибидаги катехинлар инсон иммунитетига ЎРВИ ва бошқа вирусларга қарши курашишда ёрдам беради. Шу сабабли ҳам совуқ фаслларда кўк чой ичиш фойдали.
Ундан ташқари, катехинлар капилляр қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, саратон ҳужайралари кўпайишини олдини олади, склероз касали пайдо бўлишига тўсқинлик қилади", — дейди диетолог.
Шу билан бирга, ҳаддар ташқари кўп миқдорда кўк чой ичиш ҳам организмга фойда келтирмаслигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, босими паст бўлган кишилар, жигари ва ичакларида касаллик бор кишилар кўк чойни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилишлари керак, деди мутахассис.
Она добавила, что с осторожностью зеленый чай нужно употреблять при пониженном давлении, заболеваниях печени или кишечника.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала