Дунёда

"Коинот гўзали" танловида ҳиндистонлик қиз ғолиб бўлди - видео

© REUTERS / RONEN ZVULUNПобедительницей конкурса Miss Universe стала представительница Индии Харнааз Сандху
Победительницей конкурса Miss Universe стала представительница Индии Харнааз Сандху - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Miss Universe, Miss World, Miss International ва Miss Earth каби дунёда энг нуфузли тўрт гўзаллик танловларидан бири бу йил 70 маротаба ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. "Коинот гўзали" Miss Universe танловида Ҳиндистонлик Харнааз Сандху ғолиб бўлди.
Ўтган тунда Исроилнинг Эйлат шаҳрида дунёдаги энг нуфузли гўзаллик танловларидан бири Miss Universe бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 80 нафар иштирокчи қатнашди.
Танлов ғолиби Харнааз Сандху бриллиантлар билан безатилган тожни танловнинг ўтган йилги ғолиби мексика вакили Андреа Месадан олди. Иккинчи ўрин ЖАРлик Лалела Мсванега ва учинчи ўрин парагвайлик Надиа Ферейрага насиб этди.
Танлов дунёнинг 170 мамлакатида намойиш этилди. Уни таниқли америкалик бошловчи Стив Харви олиб борди. Конкурсда коронавирус тарқалишини олдини олиш учун барча чоралар кўрилди. Иштирокчилар репетиция вақтида доим ниқобларда бўлишди.
Miss Universe дунёда энг нуфузли тўрт гўзаллик танловларидан бири. (Miss World, Miss International, Miss Earth) Ушбу танлов илк бор 1951 йилда чўмилиш кийимлари ишлаб чиқарувчи компания томонидан ўтказилган эди.
Miss Universe 1996 йилдан 2015 йилга қадар АҚШ собиқ президенти Дональд Трампга тегишли бўлган. 2015 йилда Трамп мексикалик иммигрантлар билан содир бўлган жанжалдан сўнг уни голливудлик импрессарио Ари Эмануэльга сотган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала