Жамият

Россия МО давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни кучайтиради

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишУчения стран ОДКБ в Таджикистане
Учения стран ОДКБ в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Марказий Осиё ҳудудида хавлар сони ошиб бориши туфайли Россия 2022 йилда иттифоқдош давлатлар бир қатор ҳарбий ўқув-машқлари ўтказишни режалаштиршган.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Россия 2022 йилда Марказий Осиё давлатлари билан ҳарбий ҳамкорликни оширади. Бу ҳақида Марказий Ҳарбий округ (МҲО) қўмондони генерал-полковник Александр Лапин хабар қилди.
"Марказий Осиё ҳудудида ҳарбий ҳавфлар сони ошиб бориши муносабати билан, коалицион қўшинларнинг ҳарбий кўникмаларини ошириш мақсадида, 2022 йилда биргаликда ўтказилаётган тадбирлар сонини оширамиз. Улардан энг муҳими КХШТ тинчликпарвар кучлари иштирокида ўтказиладиган "Бузилмас қардошлик - 2022" ўқув-машқларидир", - деди Лапин.
МҲО қўмондони айтишига кўра, 2021 йилда Россия Марказий Осиё ҳудудида 50ка яқин халқаро тадбирлар ўтказган. Улардан асосийлари 10та иттифоқдош давлат ҳарбийлари иштирокида Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтган 11та кенг кўламсли ўқув машқларидир.
Маълумот учун, Марказий ҳарбий округ Россиянинг 29та субъекти ҳудудида жойлашган. Унинг таркибига Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база, Қирғизистон ва Қозоғистон ҳудудларида жойлашган Россия ҳарбий базалари ҳам киради.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала