Ўзбекистондан Россияга ишлаш мақсадида неча киши келгани маълум бўлди - ИИВ

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишМигранты в аэропорту
Мигранты в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Oбуна бўлиш
Россияга 2021 йилда ишлаш мақсдадида келаётган ўзбекистонликлар сони 3 миллиондан ошган, Тожикистондан - 1,5 млн атрофида.
ТОШКЕНТ, 13 дек - Sputnik. Ушбу йилнинг январь - сентябрь ойларида Россияга ишлаш мақсадида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари келган - 3 054 180 киши, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ.
Иккинчи ўринда - Тожикистон (1 597 481 киши), Қирғизистон (623 465 киши), Арманистон (298 801 киши) ва Озарбайжон (185 752 киши),
Шунингдек туризм мақсадида келганлар орасида энг кўп Беларуслар - 30 526 киши. Германиядан ушбу мақсадда - 16 369 киши, Украинадан - 15 293 киши ва БААдан 12 414 киши ҳамда Қозоғистондан 11 192 киши кириб келган.
Ўқиш мақсадида келаётганлар орасида ҳам Ўзбекистонликлар энг кўп - 59 233 киши. Ушбу мақсадда келган Тожикистон фуқаролари - 58 964 киши, Қозоғистон фуқаролари 55 036 киши, Туркманистон фуқаролари - 34 955 киши ва Мисрликлар 32 473 кишини ташкил қилган.
Ундан ташқари бизнес мақсадларда келганлар орасида Хитой фуқаролари 11 235 кишини, Ўзбекистонликлар 10 389 кишини Германия фуқаролари 10 320 кишини, Белоруслар 10 167 кишини ва Қозоғистонликлар 9889 кишини ташкил қилган.
Янгиликлар лентаси
0