Ҳодисалар

Жайрон ва ёввойи қуёнларни овлаган браконьерлар қидирилмоқда - фото

© Sputnik / Станислав Корытников / Фотобанкка ўтишДжейран
Джейран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Браконьерлар 14 бош жайрон ва 5 дона ёввойи қуённи отиб ўлдирди, прокуратура текширув бошлади.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Нукус шаҳар, Тахиатош, Тахтакўпир тумани инспекторлари ҳамкорликда Тахтакўпир туманида тезкор рейд тадбирлари амалга оширилди.
Тадбир давомида Тахтакўпир тумани "Қоныраткол" ОФЙ чўл зонасининг “Тасберген” кран атрофида номаълум шахслар “Уаз 469” русумли ранги кулранг (белая ночь) автомашина билан турганлиги аниқланган. Давлат экология қўмитаси хабарига асосан.
Номаълум шахслар инспекторларнинг яқинлашаётганлигини кўриб, воқеа жойидан яширинди. Инспекторлар уларнинг 5 км масофагача изидан борди. Шунга қарамай улар қочиб кетишга улгурди.
Воқеа жойидан гильза, идиш-товоқ, пичоқ, болта, қийим-бош ва “Қизил” китобга киритилган жайрон (14), ёввойи қуён (5) аниқланди.
Улар қолдирган ашёлар ичида М.М. номига хориждан Т.М. дан 12 октябрь куни чет эл валютасида пул ўтказилганини тасдиқловчи квитанция топилди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда қочоқ браконьерларни қўлга олиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Давлат инспекторлари далолатнома тузилиб, воқеа жойи видео тасвирга олди. Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала