Жамият

Жигар учун энг хавфли маҳсулот

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишРабота социального рынка "Ближний" во Владивостоке
Работа социального рынка Ближний во Владивостоке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Нутрициолог Михайленко: ҳайвон ёғлари, туз ва алькоголь жигар фаолиятига жиддий зарар келтиради.
Нутрициолог РИА Новостига берган интервьюсида жигар учун энг зарарли ва хавфли маҳсулотларни санаб ўтди.
“Жигар, шунингдек, танамизнинг бошқа аъзолари саломатлиги учун таркибида кўп миқдорда ҳайвон ёғи бўлган - чўчқа ёғи, сариёғ, колбаса, ёғли гўшт (ўрдак, чўчқа гўшти) каби - озиқ-овқатларни чекланиш тавсия этилади. Бундай маҳсулотлардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, бироқ меъёрда истеъмол қилиш керак”, дейди Михайленко.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўп туз истеъмол қилиш жигарга салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, катталар учун тузнинг бир суткадаги дозаси 5 граммдан ошмаслиги лозим. Шуни ҳам унутмаслик керакки, туз асосан колбаса, дудланган гўшт, сосиска каби гўшт маҳсулотларида “яширинган” бўлади. Шунингдек, тузли пишлоқ, чипс, консерва маҳсулотларида ҳам туз миқдори кўп.
Уларга соғлом алмашув сифатида уй шароитида қилинган қайнатилган курка гўшти, сабзавотлар, творогли пишлоқ ва кам тузланган балиқдан тайёрланган бутерброд истеъмол қилиш мумкин.
Шунингдек, шифокор алькоголь маҳсулотларининг жигарга ёмон таъсир қилишини эслатиб ўтди.
"Алкоголь тана фаолиятига қўшимча юк бўлади, бу эса тана функциялари ёмон ишлашига таъсир қилади. Шунинг учун спиртли ичимликларни керагидан ортиқ истеъмол қилиш мумкин эмас, ундан бутунлай воз кечган яхши. Жигар саломатлиги учун аччиқ ва қовурилган маҳсулотлардан ҳам воз кечиш лозим.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, овқат пиширишда камроқ ёғ ишлатган маъқул. Масалан картошка фри, қовурилган гўшт, толқон билан пиширилган балиқ, ёғда қовуриб тайёрланган пишириқлар. Овқатни силикон қолипларда ёғсиз қовуриш, димлаш – энг яхши усул. “Бу билан нафақат жигар, балки бутун организм саломатлигини сақлаган бўласиз”, дейди шифокор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала