Колумнистлар

“Жиҳод” давом этмоқда: ИД* Ўзбекистонга таҳдид солмоқда

© AFP / Noorullah ShirzadaБоевики ИГ (террористическая организация, запрещена в РФ) и движения "Талибан" в полицейском отделении в Афганистане
Боевики ИГ (террористическая организация, запрещена в РФ) и движения Талибан в полицейском отделении в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Толибон* Афғонистоннинг аксариятаҳолиси билан қуролли курашни давом эттирмоқда, айниқса ўзбек ва тожикларга қарши қаттиқ курашмоқда. Бир вақтнинг ўзида “амирликда” ИД*нинг террорчилик фаолияти ҳам ўсиб бормоқда ва қўшни Ўзбекистонга ҳам таъсир ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Афғонистонда пайдо бўлган янги куч мажбурлашнинг репрессив усулларига таянмоқда. Толибонни* ноябрь охирида Жаузжан вилояти Дарзаб ҳудудида 1000га яқин ўзбек ва туркманларни ўз уйларидан қувиб чиқаришда айблашмоқда. Шунингдек пуштунлар ўзбек ва туркманлар асрлар давомида эгалик қилган 8000 гектар ерини тортиб олишда айблашмоқда.
Толибон* Афғонистоннинг беш вилоятида юздан ортиқ ҳазора миллатига мансуб шия мусулмон оилаларини ўз уйларидан қувиб чиқарганидан сўнг ўзбекларни ҳам таъқиб қила бошлади. Мол-мулкни қайта тақсимлаш бўйича ушбу “революцион” ҳаракат сентябрь ойининг бошида бошланган эди. Унинг мақсади – Толибон* ҳаракати тарафдорлари, яъни пуштунларни рағбатлантириш ва унга қарши бўлганларни (асосан ўзбек, тожик ва ҳазораларни) жазолашдир. Маҳаллий ҳокимиятлар фақат бир этник гуруҳ манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, аҳоли арз-додларига қулоқ солмаяпти.
Бу билан толиблар ҳукуматдан норози бўлган афғонлар сонини оширмоқда ва Толибон*га қаршилар тобора кўпроқ, ўзининг тенг ҳуқуқли халқрао ташкилот эканини алоҳида таъкидлаётган, “Исломий давлат”* сафига қўшилмоқда.
Афғонистонд этник ўзбекларнинг Толибон* томонидан сиқувга олиниши – Ўзбекистонда ИД*нинг мафкуравий ва тузилмавий кенгайиши учун асос яратмоқда. Ушбу исломий ҳаракат ўзининг кенгайиши учун Ўзбекистон ҳудудини эҳтимолий майдон сифатида кўриб чиқмоқда. Тошкентнинг КХШТга қайтмаётгани ва коллектив хавфсизлик воситаларидан фойдаланмаётгани уларга қўл келмоқда. Ўзбекистон эса – ташқи таҳдидларга қарши дипломатик услубда курашишга қарор қилган ва ҳеч ким тан олмаган “Афғонистон ислом амирлиги” билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.
Толибон*га мафкуравий яқин бўлган “Ал-Қоида”нинг тобора кучайиб бораётгани оператив вазиятни янада ёмонлаштирмоқда. Афғонистон шимолида ушбу гуруҳнинг 2000 яқин жангарилари тўпланиб қолган. 2020 йилнинг 29 февралида имзоланган Доха шартномасига кўра, Толибон* “Ал-Қоида”* билан барча келишувларни бекор қилиши керак эди, лекин бундай бўлмади ва келажакда ҳам бундай бўлиши амри маҳол.

Қобулдаги портлашлар ва Панжшерда тўп отиш

Афғонистон (пуштунларнинг) диний-миллатчи давлатига айланиб бормоқда. У ерда ҳукумат мамлакатдаги 80та миллат ва элатлар манфаатларини ҳимоя қилишга қодир эмас. Ушбу жиддий зиддият Афғонистонни кўп йиллик нотинчликка ва халқаро террорчилар сони ошишига етаклайди. Қўшни Марказий Осиё давлатлари бундан ҳеч қандай яхшилик кутиши керак эмас.
Афғонистон пойтахтида ИД террорчилари 10 декабрь куни учта террорчилик акти уюштиришди, бир неча киши қурбон бўлди. Қобул ва бошқа вилоятларда қўлбола бомбаларнинг доимий равишда портлатилиб келаётгани янги ҳукуматнинг самарасизлигидан далолат беради.
Марказдан узоқ ҳудудларда ИД* толибонга ҳужумлар уюштириб ҳатто уларнинг ҳарбий қўмондонларини ҳам ўлдирмоқда. Масалан 8 декабрь куни Афғонистоннинг шимоли-шарқий Бадахшон вилоятида ана шундай воқеа содир бўлди. Толиблар августда қамоқхонадан барча маҳбусларни озод қилганда, эҳтимол ИД* га ўз қўллари билан кўмак беришган.
Militant Wireхалқаро нашри ёзишига кўра, ИД*нинг маҳаллий бўлинмаси (Вилаят Хорасан) Ўзбекистонда яширин бўлинмалар тузган ва “Тошкентни нишонга олган”. Уларнинг асосий мафкураси: толиблар, ИД*ни биринчи кундан қўллаб-қувватлаган, Сурия, Ироқ ва бошқа қайноқ нуқталарда “жиҳод”ларда иштирок этган этник ўзбекларга қарши. Толибон ахборот урушида ютқазмоқда ва ИД* пропагандистлари минглаб оддий афғонларни Толибон* ҳукумати – “Американинг қўғирчоғи” дея ишонтира олган.
Бошқа томондан “Ал-Қоида”* БМТни ҳам танқид қилиб келмоқда ва унинг бешта доимий аъзолари – Хитой, Франция, Россия, Британия ва АҚШни – дунёдаги энг катта жиноятчилар деб таърифламоқда. Эҳтимол бу толибларга ҳақиқий иттифоқчилар ва қадриятларни эсга солган. Афғон қозони қайнамоқда ва унинг қопқоғи исталган вақт отилиб кетиши мумкин.
Ушбу вазиятда толибларнинг биринчи навбатда иқтисод эмас ҳаво-ҳарбий кучларини тиклаши ва Август ойида олиб қочилган техникани Афғонистонга қайтариш истаги хавотир уйғотади.
Декабрь ойининг бошида Толибон* муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар Ўзбекистондан афғон уқувчилар томонидан олиб қочиб кетилган самолёт ва вертолётларни қайтаришни талаб қилишди. Пентагон ва НАТОнинг Афғонистонда узоқ вақт давомида олиб борган фаолияти партизанларга қарши жангларда ҳарбий авиациянинг фойдасиз эканини намойиш қилди. Толибон ҲҲКнинг асл мақсади нима экани – ҳозирча номаълум.
Афғонистонда ИД* хавфи ошиб бориши билан бир вақтда, Толибон кичик-Маъсуд ва собиқ вице-президент Амрулла Солиҳ бошчилигидаги шимолий Альянс қаршилигини инкор эта олишмайди. Қўзғолончилар Панжшер дарасининг катта қисмини назорат остида ушлаб туришибди. У ерда ҳозиргача тўқнашувлар бўлиб турибди. Эҳтимол жанговар авиация толибларга айнан ўша ерда керак.
Тошкентда 13 декабрь куни Ўзбекистон ва АҚШ иштирокида стратегик ҳамклик Суҳбати бўлиб ўтди. Келажакда “Қобул – Тошкент – Вашингтон” учбурчагида муносабатлар қандай тус олиши мумкинлиги ҳозирча тушуниш қийин. Лекин, Ўзбекистон олдида мураккаб ҳарбий дипломатик манёврлар тургани аниқ.
Нима бўлганда ҳам, биринчи навбатда ҳудудий хавфсизлик ва ҳудудда реал куч бўлган КХШТ билан интеграцияни мустаҳкамлаш керак. Америкалик “ҳамкорлар” эса ўтган 20 йилда Афғонистон ва Марказий Осиёда ўз имкониятларини тўла-тўкис намойиш қилишди.
*Россия ва дунёда таъқиқланган террорчи гуруҳ
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала