Миграция

Мигрантларнинг даромадлари: депутатлар янги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди

© AFP / MARVIN RECINOSДоллары
Доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Депутатлар “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳасининг мақсади қуйидагилардан иборат:
- ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида мустаҳкамлаш;
- халқаро ҳужжатлардаги қоидаларнинг хусусан, мажбурий меҳнатга, мигрантларнинг соғлиғига зиён етказувчи шароитларда ишлаш учун жалб этишга йўл қўймаслик каби қоидаларни миллий қонунга имплементация қилиш;
- ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатларини белгилаш;
- фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги фаолиятини ташкил этиш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун жалб этишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш.
Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала