Спорт

Оғир атлетика бўйича ЖЧда ўзбекистонлик спортчи иккита олтин медални қўлга киритди

© Пресс-служба НОК УзбекистанаСарварбек Зафаржонов
Сарварбек Зафаржонов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Навоийлик ёш спортчи Сарварбек Зафаржонов оғир атлетика бўйича 371 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Оғир атлетика бўйчиа Тшкентда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Сарварбек Зафаржонов иккита кумуш медални қўлга киритди, деб ҳабар қилмоқда МОҚ.
Бугун навоийлик ёш спортчи Сарварбек Зафаржонов -89 кг вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди. Сарварбек даст кўтариш машқини 166 кг билан тўртинчи ўринда якунлади. Силтаб кўтариш дастурида 205 кг ва икки кураш бўйича 371 кг натижа билан кумуш медалларни қўлга киритмоқда.
Қайд этиш жоиз, икки кураш бўйича 371 кг натижани биринчи бўлиб қайд этган кореялик Донгжу Ю олтин медални “илиб кетди”.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ 89 кг эркаклар орасида натижа қуйидагича бўлди:
1.
Донгжу Ю (Жанубий Корея) – 371 (167+204) кг
2.
Сарварбек Зафаржонов (Ўзбекистон) – 371 (166+205) кг
3.
Реваз Давитадзе (Грузия) – 370 (171+199) кг.
Маълумот учун, 2020 йилда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган сўровнома якунларига кўра, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси "Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти" деб эътироф этилган эди. Бунга Федерациянинг маҳаллий ва халқаро турнирларда иштирок этиб юқори натижаларга эришгани, Республика ичида спорт тадбирларини ўтказишда кўрсатган фаоллиги сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала