Жамият

Пиёз ейиш кимга фойда ва кимга зарар келтиради - парҳезшунос

© East FruitЛук репчатый
Лук репчатый  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Пиёзнинг фойдаси ва зарари ҳақида ҳамда қандай касаликка чалинганлар уни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиши кераклиги ҳақида парҳезшунос-шифокор маслаҳати.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Канада парҳезшунослар уюшмаси аъзоси Наталья Нефедова кимга пиёз ейиш фойдали эканлиги ва қандай касаллиги борлар ушбу сабзавотни эҳтиёткорлик билан истеъмол қилиши кераклиги айтди.
Унинг сўзларига кўра, пиёз таркибида витамин ва минераллар, толалар ва кўплаб фитомоддалар бор. Ноёб кимёвий таркиби туфайли пиёз организмдаги яллиғланиш жараёнларини олдини олади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, у айрим касалликларга чалинган одамлар учун фойдалидир, деб қўшимча қилди парҳезшунос.
"Витамин ва минераллар масалан, С ва B витаминлари борлиги билан бир қаторда, шунингдек, клечатка, кўплаб фитомоддалар, шу жумладан антиоксидант сифатида ишлайдиган флавоноидлар бор - улар организмдаги яллиғланиш жараёнларини камайтиради, бостиради. Бу юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, онкология бўлиши мумкин. Шунингдек, пиёз иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади", - дейди Нефедова.
Пиёз таъми туз истеъмолини камайтиришга ҳам ёрдам беради, деди шифокор.
© East FruitЛук репчатый
Лук репчатый  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2021
Лук репчатый
Бироқ, пиёзни дори каби фақат касал бўлганлар ейиши шарт, деб ўйламаслик керак. Бу сабзавотни профилактика учун мунтазам равишда истеъмол қилиш яхшироқ бўлади, дейди парҳезшунос.
Пиёзни баъзи одамларда эҳтиётлик билан пиёз истеъмол қилиши керак. "Ичак синдроми, гастрит ёки зарда безовта қилса эҳтиёт бўлиш керак", - деди Нефедова. Пиёз чиримаслиги ва фойдали хусусиятларини йўқотмаслиги учун уни салқин шароитда сақлаш керак, деб хулоса қилди у.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала