Дунёда

Қирғизистондан қочган Асқар Акаев яна ватанга қайтди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишМосковский экономический форум
Московский экономический форум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.12.2021
Қирғизистон биринчи президенти Асқар Акаев яна мамлакатга келди.
ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Қирғизистон биринчи президенти Асқар Акаев яна мамлакатга келди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб хабар қилди.
Собиқ президентнинг нима сабабдан келганига аниқлик киритилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида Асқар Акаев тергов ҳаракатларини ўтказиш ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг масалаларига ойдинлик киритиш учун Бишкекка учиб кетганди.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Акаев “Қумтор” иши бўйича “тергов билан фаол ҳамкорлик қилди”. Аввалроқ Акаев 1992 йилда “Қумтор” лойиҳаси бўйича бош келишувни тузиш, 1994 йилда унга ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, 2003 йилда “Камеко” компанияси билан бош келишувни қайта тузиш чоғида коррупцияда гумон қилингани ҳақида огоҳлантирилганди.
У Қирғизистонда бир неча кун қолиб, парвоз олдидан видеомурожаат эълон қилди, унда нима сабабдан мамлакатга қайтганини тушунтириб, “Қумтор” лойиҳаси бўйича келишувлар республика учун фойдали эмаслигини тан олди. Шунингдек, у ҳужжатларни нима учун имзолангани ҳақида гапириб берди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала